Vaterpolo
Ватерполо (инг. wатер поло) — спорт тури (қаранг Сув полоси).
Сув полоси, ватерполо — сувда, яъни тўғри бурчакли ҳовуз (30х20 м, чуқурлиги камида 1,8 м)да тўп билан жамоа бўлиб ўйналадиган спорт ўйини; ҳар жамоада 7 тадан ўйинчи қатнашади. Ҳовузга 3х0,9 м лик 2 та дарвоза ўрнатилади. Ўйиннинг мақсади — рақиб дарвозасига иложи борича кўп тўп тушириш. Сув полоси тўпининг айланаси 68—71 см, оғирлиги 400—450 гр. 1967 йилдан бошлаб пластмасса тўп билан ўйналади. Қоидага кўра, мусобақа соф ўйин вақти 5 мин. дан бўлган 4 босқичда 2 минутлик танаффус билан ўтказилади. Ҳар қандай усулда сузиш, тўпни 1 қўлда олиб юриш ва отиш мумкин (фақат дарвозабонгина 2 қўлида ўйнайди), қўлида тўп бўлмаган рақибга ҳужум қилиш ман этилади. Қоидани бузганлик тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқини рақибга бериш, ўйиндан чиқариб юбориш (45 сек. ёки дарвоза ишғол қилингунга қадар) билан жазоланади. Ўйиннинг дастлабки қоидаларини шотландиялик В.Уилсон ишлаб чиққан (1876). ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидан Сув полоси Европа мамлакатларида оммалаша бошлади. 1926-йил Халқаро ҳаваскорлар сузиш федерацияси (ФИНА) ҳузуридаги Сув полоси қўмитаси тузилган. 1973 йилдан жаҳон чемпионата мусобақалари ўтказилади. 1900 йилдан Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Ўзбекистонда Сув полоси ўйинлари 1946 йилдан уюштирила бошлаган. Мамлакатимизда "Меҳнат", "Локомотив", "Спартак", "Ёшлик" ва бошқа жамоалар бор. ЎзбекистонС.п. федерацияси 1993-йил ташкил этилган. Эркин Шагаев спортнинг шу тури бўйича олимпиада чемпионидир.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ватерполо“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (В-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Спортга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |