Vattmetr
Ваттметр (ватт ва... метр) — ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр занжири қувватини ўлчашда ишлатиладиган асбоб. Электродинамик, ферродинамик, индуксион, электростатик ва иссиқпик В.лари бор. Иши икки магнит майдонининг ўзаро таъсирига асосланган. Аниқ ўлчайдиган электродинамик В. (раем) қўзғалмас ғалтак 1, қўзғалувчан ғалтак 2, пружиналар 3 ва ҳаво тинчлантиргичи 4 дан иборат. Қўзғалмас ғалтак йўғон мис симдан кам ўрамли қилиб ясалади; у электр занжирга кетма-кет уланади. Бу ғалтак В.нинг ток чулғами деб аталади. Қўзғалувчан ғалтак ингичка симдан кўп ўрамли қилиб ясалади ва электр занжирига параллел уланади. Бу ғалтак В.нинг кучланиш чулғами деб аталади. Ғалтакларда ток ўтганда магнит майдони ҳосил бўлади ва қўзғалувчан ғалтак қўзғалмас ғалтакка нисбатан вазиятини ўзгартиради. Кўзғалувчан ғалтак ўқига маҳкамланган В. мили занжирдаги қувват қийматини кўрсатади. Кейинги йилларда рақамли В.лар ишлаб чиқарила бошланди. Уларнинг асосини микропроцессорлар ва аналог рақамли ўзгартиргичлар ташкил этади. Уларнинг аниқпиги анча юқори, пухта ишлайди. Ўлчаш натижаларини рақамларда кўрсатади ва б.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |