Vatto Antuan
ВАТТО (Wаттеау) Антуан (Жан Антуан) (1684.10.10, Валансенн, франсуз Фландрияси — 1721.18.7, Ножан-сюрМарн, Париж яқинида) — франсуз рассоми, франсуз реалистик санъатининг асосчиси. 1717-йилда "Қиферу оролига зиёратга" (Лувр, Парижда) йирик асари учун Академик унвони берилган. В. ижоди франсуз рангтасвири, графикаси ва безак санъати ривожининг янги босқичини бошлаб берди, асарларига алоҳида ишқий ва жўшқин эҳтирослар олиб кирди ("Бивуак", "Суғур кўтарган савояр", 1716 ва б.). В. илк бор санъатда истеҳзо ва куюнчаклик билан йўғрилган нозик руҳий ҳолатларни акс эттирди ("Венесия байрами", "Муҳаббат тантанаси" ва б.). В. мероси (айниқса безак нафосати билан) рококони услубий йўналиш сифатида ривожланишига замин яратди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |