Ваҳдатул-мавжуд (араб. وحدة الموجود мавжудот бирлиги). Милодий биринчи асрлардан бошлаб, турли даврларда турфа диний-фалсафий та’лимотлар таркибида мавжуд бўлган қарашлар мажмуаси.

Вахдатул-мавжуд моддий олам Худо вужудида мавжуд, бироқ Худо оламга сингиб кетган эмас (панентеизм) деган ғояни илгари суради. Унга кўра, Худо коинот қамраб олган барча нарсаларда (ажзо) мавжуд, шу билан бирга улардан ташқари мавжуддир. Худо коинотни қамраб олган, аммо коинот Худони қамраб ола олмайди. А’зо эгаси а’зони англай олгани ҳолда, а’зо ўз эгасини англай олмагани каби, Худо коинотни англайди, аммо коинот уни англай олмайди.

Вахдатул-мавжуд қарашлари «вахдатул-вужуд» та’лимотига яқин туради. Вахдатул-мавжуднинг Ваҳдатул-вужуддан асосий фарқи Худонинг моддий оламдан ташқарида ҳам мавжуд экани тўғрисидаги қарашлар ҳисобланади.

Ўрта аср манбаларида вахдатул-мавжудни “ҳулулия”, ваҳдатул-вужуд эса “вужудия” деб ажратилган. Ўрта асрларда шиаларнинг э’тиқодий қарашлари ва ботиний та’лимотлари (ирфон) ҳамда тасаввуфий-фалсафий қарашларга катта та’сир кўрсатган. Жумладан, Ҳайдар Омулий ва Мулла Садра қарашлари аслида Ибн Арабий ғоялари остида шаклланган бўлсада, уларда вахдатул-мавжуд ғоялари кўпроқ акс этирилади. ХВИИ аср охирларига келиб (Раббоний ислоҳоти) тасаввуфий доираларда та’лимотга қизиқиш пасайган.

Ҳозирда бу тушунча бектошия ва Иноят Хон асос солган “Универсал суфийлик” тариқати ғояларига яқин ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Ё'лдашхо'джаев, Фахриддинов, То'йчиева, Жабборов, Чо'тмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 63.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.