Вахш дарёсининг денгиз сатҳидан баландлигини кўрсатадиган профили. Вахш ГЕСлар каскадининг жойлашуви

Вахш тракти ёки Вахш ГЕСлар каскади – Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган йирик гидроэлектр стансиялар мажмуи. Вахш дарёсида жойлашган. „Барқи Тожик“ ОАХК томонидан эгалик қилинади (Сангтўда ГЕС-1 ва Сангтўда ГЕС-2дан ташқари).

Тавсифи

ГЕС мажмуи Вахш дарёсининг қуйи оқимида, асосан Хатлон вилояти ҳудудида жойлашган. Лойиҳага кўра трактда 9 та ГЕСни ўз ичига олади[1]. Каскад саккизта фаолият юритаётган ҳамда битта лойиҳалаштирилаётган (Шўроб ГЕС) гидроэлектр стансиялардан иборат[2]. Шаршара ва Марказий ГЕСлар (трактнинг қуйи поғонаси) Сарбанд ГЕСдан тушадиган сувдан ҳосил бўладиган РК46 деб номланадиган бош каналдан сув олади[3].

Ҳозирда фаолият юритаётган стансияларнинг умумий қуввати 4 775 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 20 млрд кВт*соат. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилганда қуввати 9195 Мвт[1], ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 37 млрд кВт*соат га етади[4].

Тракт таркибидаги стансиялар (оқим бўйлаб жойлашувига кўра):

ГЕС номи Ўрнатилган
қуввати, МВт
Ўртача йиллик
электр энергияси
ишлаб чиқариши
мрлд кВт*соат
Мақоми
Роғун ГЕС 3600[1] 13,1[1] 2018-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда
Шўроб ГЕС (850)[1] (3,0) Лойиҳалаштирилаётган
Норак гес 3000[1] 11,2[1] 1972-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда
Бойғози ГЕС 600[1] 2,5[1] 1986-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда
Сангтўда ГЕС-1 670[1] 2,7[1] 2008-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда
Сангтўда ГЕС-2 220[1] 0,9 2011-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда
Сарбанд ГЕС 240[1] 1,3 1962-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда
Шаршара ГЕС 29,5[1] 0,22 1958-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда
Марказий ГЕС 15,1[1] 0,11 1964-йилдан бери фаолият кўрсатмоқда

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 Валамат-заде Тимур. Энергетика Таджикистана: настоящее и ближайшее будущее // Центральная Азия и Кавказ. — 2008. — № 1 (55). Архивировано 28 феврал 2020 года.
  2. ↑ „В Таджикистане займутся подготовкой к постройке Шурабской ГЭС“. Спутник (2019-йил 2-сентябр). 2020-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-феврал.
  3. ↑ „Глава 3. Планирование электростанций (1-я проверка)“, Сбор данных и проверочная экспертиза относительно малой гидроэнергетики в Хатлонской области Республики Таджикистан. Жапан Интернатионал Cооператион Агенcй - ЖИCА, 2012 — 30-бет. 
  4. ↑ „Гидроэнергетика Таджикистана – настоящее и будущее“ (пдф). МИД РТ. 2012-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 27-май.