Vaxshunvar
Вахшунвар (мил. В аср) — эфталийлар подшоси. Тарихчи Феофан Византийский (б-а.)нинг маълумотига кўра, эфталийлар подшоси В. деган ном билан юритилган. Унинг асл исми Эфталон бўлиб, унинг қабиласини эфталийлар деб аташган. Хитойнинг "Тан шу" йилномаси ҳам бу маълумотни тасдиқлайди. Тарихий манбаларда ёзилишича, В. 457-йилга келганда Ўрта Осиёдан ташқари, Тоҳаристон ва Бадахшонни ўзига бўйсундирган. Сосонийлар шоҳи Перўз В.га қарши 3 марта муваффақияциз юриш қилган ва сўнгги 3-юриши (484-йил)да ўзи ҳалок бўлади. В. Эрон устига жуда катта ўлпон солади ва Марв, Кобул, Панжобни ҳамда Шарқий Туркистондаги Қорашар, Куча, Кошғар ва Хўтанни забт этади. В. раҳбарлигида эфталийлар Ўрта Осиё, Шарқий Эрон, Шим. Ҳиндистон ва Шарқий Туркистон ҳудудларидан таркиб топган ягона улкан салтанатни вужудга келтирганлар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |