Вахтанг Қурбонович Карибов (русча: Карибов, Вахтанг Курбанович; 1960-йил 17-сентябрда туғилган) – совет ва ўзбекистонлик собиқ футболчи ва футбол мураббий, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Вахтанг Карибов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Вахтанг Қурбонович Карибов
Таваллуд санаси 1960-йил 17-сентябр (1960-09-17) (66 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон ССР
Бўйи 185 см
Амплуаси Ҳимоячи Ярим ҳимоячи
Вазни 78 кг
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1981 Соҳибкор 5 (1)
1982 Старт 30 (1)
1983 Пахтакор 0 (0)
1983—1984 Старт 70
1985—1986 Хоразм 62 (9)
1987—1988 Хонқа 67 (4)
1989 Хоразм 36 (4)
1990-1991 Чирчиқ 75 (19)
1992 Кимёгар 20 (6)
1992 Спартак 1 (0)
1993-1995 Карпатй 94 (30)
1995 Говерла 14 (5)
1996-1997 Нирмедеш
Бошқарган клублари
2008—2009 Мукачево
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Футболчилик фаолиятини Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистонда бошлаган. 1981—1992-йиллар оралиғида Ўзбекистон ССР жамоалари; Тошкентнинг Старт, Пахтакор, Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Кимёгар, Хоразм вилоятининг Хонқа, Хоразм жамоалари таркибида ўйнаган.

1992-йилги мавсумда Украинага кўчиб кетган ва у ерда Спертак, Карпати ва ГОверла кави жамоаларда ўйнаган[1][2][3][4]. 1996-йилги мавсум Венгрия чемпионатининг Нйирмедгес клубида тўп сурган. 1997-йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, мураббийлик фаолиятини бошлаган. 2008—2009-йилларда „Мукачево“ бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Унинг ўғли Михаил ҳам профессионал футболчи бўлиб, Говерланинг ўринбосарлар ва Сумининг Спартак жамоасида ўйнаган.

Манбалар

  1. ↑ „«Шахтёр» (Павлоград) — «Приборист» (Мукачево)“. 2018-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-июн.
  2. ↑ „«Приборист» (Мукачево) — «Эвис» (Николаев)“. 2018-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-июн.
  3. ↑ „«Львов» (Львов) — «Закарпатье» (Ужгород)“. 2018-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-июн.
  4. ↑ „«Закарпатье» (Ужгород) — «Металлист» (Харьков)“. 2018-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-июн.

Ҳаволалар