Вайгач — Шим. Муз. океанидаги орол, Баренс ва Кара денгизлари орасида. Вайгачни материкдан торгина Югорский Шар бўғози, Новая Земля оролдан эса кенг Кара Дарвозаси бўғози ажратиб туради. Маъмурий жиҳатдан Россия Федерацияси Архангелск вилояти Ненеслар мухтор округига қарайди. Майд. 3,4 минг км²,уз. 100 км, эни 45 км. Иқлими совуқ. Тундра ўсимликлари ўсади. Қутб тулкиси, оқ сичқон каби ҳайвонлар учрайди. Қирғоқ яқинида морж ва тюлен кўп. 1950-йилдан қутб стансияси ишлаб турибди.

Вайгач
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил