Вайн (войин) — зинапояли ҳовуз-қудуқ.

Тарихи

Ҳиндистонда дарёлардан бошқа оқар сувлар бўлмагани учун вайнлардан фойдаланилган. Бобур Агра яқинида боғ ва унинг ҳудудида ҳаммом барпо этганда, уларни сув билан та‘минловчи уч қаватли вайн қурдирган (1526/27-й). У бошқа вайнлардан фарқли ўлароқ йирик сув иншооти ҳамда ме‘морий обида бўлган.

Тузилиши

Энг пастки қаватида учта айвон бўлиб, улар бир-биридан уч зина баландда жойлашган ва сув тортиш учун хизмат қилган. Ўрта қаватда қазноқли айвон ва улкан гумбаз бўлган, бу ерда ҳўкиз айланиб, чархни ҳаракатга келтирган. Юқори қаватда ташқарига қараган бир айвон ва йўл бўлган. Йўлнинг тўғрисида иншоот та‘рихи ёзилган тош ўрнатилган. Бу вайнга яна бир чоҳ қўшилган. Унинг туби биринчи чоҳдан бир оз баланд бўлган. Чарх ҳаракатга келтирилганда сув биринчи чоҳдан иккинчисига чиққан. У ерда яна бир чарҳ ёрдамида юқорига кўтарилган ва боғ томонга оққан. Вайн анча қийинчилик билан бунёд этилган: „Айни пашколда қазмоққа машғул эдилар, неча навбат йиқилди, муздор(ковловчи)ларни бости…“ („Бобурнома“, 300-б, 301а)

Манбалар

[1]

  1. ↑ Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедияси. Тошкент: "Шарқ" нашриёти, 2014-йил — 199-бет.