Vaynsep
Qiyofa
Вайнсеп, уайнсеп — кечпишар олма нави, Америкадан келтирилган. Дарахти ўрта бўйли, шох-шаббаси кенг . Кўчати ўтказилгач, 6—7 йилда ҳосил-га киради. Апрелнинг ўрталарида гуллайди. Меваси ўртача (100—120 г), юмалоқ, оч қизил, сирти майда оқ нуқталар билан қопланган. Эти сарғиш, ўрта ширали, (12,5 % қанд 0,6 % кислота), тиғиз, хушбўй. Меваси сент. охири — октабр бошларида узилади, 4—5 ойгача яхши сақланади. Тупидан 350–400 кг ҳосил олинади. Совуқка чидамли. Унумдор тупрокларда ва яхши парвариш қилинганда мўл ҳосил беради. Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги боғдорчиликка ихтисослашган хўжаликлар учун тавсия этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |