Vazirlik
Вазирлик — муайян давлатларда алоҳида бир соҳага раҳбарлик қиладиган ижрочи орган. Вазирлик раҳбари, одатда, ҳукумат таркибига кирувчи давлат арбоби ҳисобланади. Вазирлик лар қонун чиқарувчи олий органлар (масалан, АҚШда) ёки давлат раҳбари (масалан, Франсияда) томонидан, қонунлар ёхуд ҳукумат актлари асосида (масалан, Буюк Британияда) ташкил қилинади.
Ўзбекистонда вазирлик тизими
Ўзбекистон Республикасида Вазирлик давлатнинг марказий бошқарув органи, давлат маҳкамасининг муҳим қисмидир.
Асосий вазифаси — иқтисодиёт муайян тармоғига, ижтимоий-маданий қурилиш ва маъмурий-сиёсий фаолиятга раҳбарлик қилишдан, ўзига топширилган тармоқнинг ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлашдан иборат. Вазирликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида иш олиб боради ва тармоққа оид барча масалаларни ўз ҳуқуқи доирасида ҳал этади. Вазирликни ҳукумат таркибига кирадиган вазир бошқаради. Ўзбекистон Республикаси Президента Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Олий Мажлиснинг тасдиғига киритади ("Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси", 93-модда).
Манбалар
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |