Вебер аппарати (немис олими Э. Г. Вебер номи билан аталган) — айрим суякли балиқларда сузгич пуфагини ички қулоқ билан боғлаб турадиган, ўзаро ҳаракатчан туташган 4 жуфт суякчалар. В. а. сузгич пуфаги (товуш резонатори) ҳажмининг ўзгаришини қабул қилиб, уни трансформация қилади ва ички қулоққа ўтказади. В. а.га эга бўлган карпсимонлар, лаққалар, ҳарацинсимонлар 13 кГс гача, бу аппаратга эга бўлмаган балиқлар фақат 2,5 кГс гача частотали товушларни эшита олади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил