ВЕБЕРН (Wеберн) Антон (1883.3.12, Вена — 1945.15.9, Залсбург якинидаги Миттерзил) — австрия композитори, дирижёри ва мусикашуноси. Композиция бўйича А. Шёнбергдан сабоқ олган (1904—08). Дирижёр сифатида Австрия ва Германия шаҳарларида ишлаган (1908—13, 1917—38). Янгн Вена мактаби асосчиларидан. Ижодида полифоник услуб бирмунча мураккаблаштирилган додекафония техникаси билан узвий боғланган. В. таркибан камер асарлар басталаган, ҳажман минимализмга интилган, мусиқий пуантилизмга замин яратган. Айнан шу хусусиятлари билан ХХ аср композиторлик ижодиёти (хусусан, мусиқий авангардизм)га катта таъсир кўрсатган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил