Веда худолари - Ведаларда худолар - осмон худолари, қуёш худолари, ҳаво худолари, ер худолари, аёл худолар каби худолар тоифаси ҳақида мадҳиялар баён этилган.Осмон худолари.Улар сирасига Дяус, Варуна, Индра каби турли осмонларни бошқариб турувчи худолар киради. Бироқ Варуна кейинчалик сув ва денгизлар худосига айланиб кетган. Қуёш худолари. Ригведада қуёш энергиясининг турлича намоён бўлишидан беш худо юзага келганлиги ҳақида сўз юритилган. Уларнинг энг қадимийси Митра (“дўст”)дир. Суря қуёшнинг ёрқинроқ намоён бўлган кўринишидир. У юнонлардаги Аполлон каби етти от бириктирилган ғилдиракли араваларда тасвирланган. Савитри эса қуёшнинг қувват берувчи кучида намоён бўлади. Пушан мурувватли ҳисобланиб, қуёшнинг маҳсулдорлик фаолиятини ўзида намоён қилади. Уларнинг яна бири Вишну ведаларда зикр қилинган ва кейинчалик унут бўлиб кетган худолар орасида абадий ҳисобланган, ҳозирги пайтда бутун Ҳиндистонда улуг'ланади. Ҳаво худолари. Улардан ташқари бу худолари қаторига Ашвина ва Савитар номи билан аталувчи икки тонг худоси ҳам қўшилади. Уларнинг бошида осмон подшоси ва орийларнинг миллий худоси Индра туради. У, аввало, иккита сариқ отга қўшилган г'илдиракли аравада турувчи жанг худосидир.У орийлар уруг'ининг етук сардори рамзидир. Даставвал Индра ҳинд ан’аналарида чақмоқ худоси сифатида намоён бўлган. Бироқ босқинчилар томонидан кўп йиллар давомида олиб борилган урушлар уни уруш худосига айлантирди. Ёмғир худоси Панжаня, шамол худоси Вайюлар ведаларда аниқ тасвирланмаган.Улар тез-тез Индра билан умумлашган ҳолда тасвирланади. Улардан яна бири Рудна бўлиб, одамларнинг унга нисбатан чексиз қўрқувлари уларни доимий равишда Руднага бағишлаб мадҳия ва дуолар ўқишга ундаган. У Ригведада Шива (“ёқимли”) номи билан зикр этилади.Кейинчалик Шива Вишну билан биргаликда “икки худо” сифатида унутилган Ҳиндистон худолари туркуми ўрнини эгаллади.Ер худолари.Ер худоларининг энг улуғи ерда қуёшнинг, ҳавода чақмоқнинг, ер устида оловнинг мужассамлашуви ҳисобланган олов худоси Агнидир.Агни ҳақидаги афсоналар Ҳиндинстондан ташқарида вужудга келган.У одамларнинг қурбонликларини худоларга етказувчи руҳоний сифатида тасаввур қилинган.Бирор қурбонлик унинг воситасисиз худоларга етиб бормайди, деб ҳисобланган. Аёл худолар қаторига тонг ва тонг нури ма’будаси Ушас, дарё худоси Сарасватилар кирган. Сарасвати кейинчалик брахманизмда сўз худоси сифатида тасвирланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 116.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.