Vefa Kilise masjidi
Вефа Килисе масжиди (туркча: Вефа Килисе Cамии) – Истанбулда жойлашган Усмонлилар империяси томонидан масжидга айлантирилган собиқ шарқий православ черкови. Ушбу бинонинг Агиос Теодорга (юнонча: Ἅγιος Θεόδωρος ἑν τὰ Καρβουνάρια[1][2][3]) бағишлаб бунёд этилган бўлиши ҳақида тахминлар мавжуд. Вефа Килисе масжиди Константинополнинг Комнинлар ва Палеологлар даври архитектурасининг энг муҳим намуналаридан бири ҳисобланади[4].
| Масжид | |
| Масжид (о'нгда) ва эксонартекснинг (чапда) жанубий тарафдан кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Фотиҳ тумани |
| Координаталар | 41°0′59″Н 28°57′37″Э / 41.01639°Н 28.96028°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | хочли гумбазли черков |
| Меъморий услуб | Византия меъморчилиги |
| Бинокорлик санаси | Х—ХИ асрлар |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Қурилиш материали | ғишт, тош |
Манзили
Масжид Истанбул шаҳри, Фотиҳ тумани, Вефа маҳалласида жойлашган бўлиб, Вефа шаҳридаги Византия меъморчилиги асосида яратилган бошқа бир иншоотдан деярли бир километр шимоли-ғарбда (Кандерҳане масжиди), Сулаймония масжидидан бир неча юз метр жанубда жойлашган.
Тарихи

Константинополнинг учинчи тепалиги жанубий ёнбағрида жойлашган масжиднинг келиб чиқиши тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Масжид жойлашган ҳудуддан В асрга оид бинолар қолдиқлари топилган[5]. Тўртинчи салиб юришидан кейин Константинопол устидан лотинлар ҳукмронлиги даврида бинодан Рим-католик черкови сифатида фойдаланилган.
Усмонлилар империяси Константинополни босиб олганидан кўп ўтмай, Султон Меҳмед ИИ Фотиҳнинг устози, машҳур курд олими, шайхулислом[6] Молла Гüрани томонидан черков масжидга айлантирилган, шунингдек, ёдгорликка унинг номи берилган. ХИХ асрда турли офатлар натижасида масжид катта зарар кўрган, 1833-йилги ёнғин натижасида бино атрофи вайрон бўлган[6]. 1848-йилга келиб мажмуа қайта тикланган[6]. 1937-йилда бино қисман реставрация қилинган ва бир қанча сақланиб қолинган мозаикалари топилган[6]. Яна бир реставрация 2017-йилда бошланиб, 2021-йилда якунланган[7][8].
Архитектура ва декорацияси

Тарихий аҳамиятига қарамай масжид ҳеч қачон тизимли равишда ўрганилмаган[3]. Бино ҳар бир томони тўққиз метр узунликдаги квадрат шаклида бунёд этилган[9]. Эски Имарет масжиди каби Константинополдаги Комнинлар даври меъморчилигининг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади.
Мажмуанинг ғарбий қисмида эксонартекс, жанубида арк ва бир нечта устунларга эга айвон[10], шимолий қисмида эса коридор мавжуд.
Вефа Килисе масжиди эксонартексини яратишда Фетҳие ва Карие масжидларидаги каби Палеологлар меъморчилик архитектура санъатининг ўзига хос услубларидан фойдаланилган[11].
Эксонартекс учта гумбаз билан ўралган бўлиб, ички қисмига бир қанча безаклар билан ишлов берилган[3]. Учта гумбазнинг барчасига мозаик тасвирлар туширилган. Черковнинг ички қисми шу даврга қадар бирор марта ҳам сувоқдан тозаланмаган[2].
Черковнинг жанубий ва ғарбий қисмида жойлашган иккита жуда катта ерости сардобалари Византия империяси даврида бу ерда монастир бўлганлигига ишора қилади[5].
-
фасаднинг чап бурчакдан кўриниши
-
фасаднинг чап бурчакдан кўриниши
-
гумбаз
-
фасад деталлари
Манбалар
- ↑ То wҳич оф тҳе манй саинц беаринг тҳе наме Тҳеодоре тҳе чурч wас дедиcатед ис нот cлеар. Ҳе cоулд бе эитҳер Ст. Тҳеодоре Тйро, (фром Греэк ὀ τήρων, меан. „тҳе cонсcрипт“) ор Ст. Тҳеодоре Стрателатес („тҳе генерал“). А жоинт дедиcатион cоулд алсо ҳаве беэн поссибле. Ван Миллинген (1912), п. 245
- ↑ 2,0 2,1 Жанин (1953), п. 155
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Матҳеwс (1976), п. 386.
- ↑ Ван Миллинген (1912), п. 246.
- ↑ 5,0 5,1 Мамбоурй (1953), п. 303
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Мüллер-Wиэнер (1977), п. 169.
- ↑ „Молла Гüрани Cамии нереде | 700 йıллıк мозаиклер ортая çıктı! İсимлери Теврат'та геçиёр“.
- ↑ „Пейгамбер мозаиклери ортая çıктı“.
- ↑ Краутҳеимер (1986), п. 407.
- ↑ Тҳе парекклесион ис а чапел леанинг то тҳе сиде оф тҳе чурч ор оф тҳе нартҳех.
- ↑ Краутҳеимер (1986), п. 483.
Адабиётлар
- Ван Миллинген, Алехандер. Бйзантине Чурчес оф Cонстантинопле. Лондон: МаcМиллан & Cо, 1912.
- Жанин, Раймонд. Ла Гéограпҳиэ Эccлéсиастиқуэ де л'Эмпире Бйзантин. 1. Парт: Ле Сиèге де Cонстантинопле эт ле Патриарcат Оэcумéниқуэ. 3рд Вол. : Лес Éглисес эт лес Монастèрес. (фр). Парис: Институт Франçаис д'Этудес Бйзантинес, 1953.
- Мамбоурй, Эрнест. Тҳе Тоурисц' Истанбул. Истанбул: Çитури Бирадерлер Басıмеви, 1953.
- Жанин, Раймонд. Cонстантинопле Бйзантине, 2 (фр), Парис: Институт Франçаис д'Этудес Бйзантинес, 1964.
- Гüлерсой, Çэлик. А гуиде то Истанбул. Истанбул: Истанбул Китаплığı, 1976. ОCЛC 3849706.
- Матҳеwс, Тҳомас Ф.. Тҳе Бйзантине Чурчес оф Истанбул: А Пҳотограпҳиc Сурвей. Университй Парк: Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1976. ИСБН 0-271-01210-2.
- Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон Зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул Бис Зум Бегинн Д. 17 Жҳ (де). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 978-3-8030-1022-3.
- Краутҳеимер, Ричард. Арчитеттура палеоcристиана э бизантина (ит). Турин: Эинауди, 1986. ИСБН 88-06-59261-0.