Vegetatsion usul
Вегетацион усул - ўсимликлар агрокимёси ва физиологиясига оид илмий тадқиқот ишларида қўлланиладиган лаб. усулларидан бири; вегетацион идишларга ўтқазилган ўсимликларни вегетацион уй, иссиқхона, оранжерия, фитотрон ва б.да ўстириш. В. у. ёрдамида озиқ моддаларнинг физиологик роли, уларнинг ўсимликларга кириб бориши, муҳит реаксиясининг (рН) аҳамияти, суғориш нормаси, ўсимликнинг озиқ эритмаси консентрацияси, температура, кимёвий ҳимоя воситалари, гербицидларга муносабати ўрганилади, шунингдек тупроққа солинадиган турли хил ўғитлар синаб кўрилади. Ўсимлик қандай муҳитда (сув, қум, тупроқ) ўстирилишига қараб В. у.нинг бир неча асосий кўринишлари мавжуд: юксак ўсимликлар билан тажрибаларни сув, қум ва тупроқли муҳитда ўтказиш мумкин. Кўпчилик тадқиқотларда ўсимлик табиий шароитга яқин бўлган субстратда ўстирилиши мақсадга мувофиқ. Субстрат биологик жиҳатдан инерт бўлиши лозим, шунда олинадиган натижа аниқ бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |