Veliger
Велигер, елканча (лот. велум — елкан ва герум — олиб юрувчи) — кўпчилик қориноёқпилар ва икки тавақали моллюскаларнинг пелагик личинкаси. В. бир хил турларда тухумдан чиқади, бошқаларида трохора личинкасидан пайдо бўлади. В.нинг велуми, оёғи, ичаги, кўзлари, мувозанат органлари (статоциетлар), чиғаноқ безлари бўлади. Чиғаноқ безлари ишлаб чиқарувчи личинкали чиғаноғи (протоконха) ичига В. танасининг олдинги қисан бошқа органлари ва органлар системаси кириб туради. Баъзи В.лар сув қаърида узоқ вакт сузиб юради ва сув оқими билан узоқ масофага тарқалиб кетади. В. сув тубига чўккач, вояга етган моллюскага айланади. Чучук сув моллюскалари орасида фақат дрейссеналарнинг В. личинкаси бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |