Velociraptor

Велоcираптор (/вɪˈлɒсɪрæптəр/; лотинча: „тезкор овчи“ деган маънони англатади) — дромеозавр динозаврлар туркуми вакили. Тахминан 75—71 миллион йил олдин бўр даврининг охирги қисмида, яшаб ўтган жонзот[1]. Ҳозир, аниқ сонларда, иккита тури тан олинган. Велоcираптор монголиэнсис тури топилма қолдиқлари Мўғулистондан топилган. Иккинчи тур, Велоcираптор осмолскаэ эса, 2008-йилда Хитойдан, қазилма ишлари давомида аниқланган бош суяк материали асосида ҳисобга олинган.
Деинонйчус ва Ачиллобатор каби дромеозаврлардан нисбатан кичикроқ бўлса-да, Велоcираптор ушбу заврлар билан бир хил анатомик хусусиятларга эга ҳисобланади. Велоcираптор икки оёқли йиртқич ҳайвон бўлиб, узун думи ва ҳар бир оёғида катталашган ўроқсимон панжаси бўлган. Ўроқсимон панжа ўлжа билан курашиш ва терисини йиртиб жароҳатлаш усули учун хизмат қилган, дея тахмин қилинади. Велоcирапторни бошқа дромеозаврлардан узунчоқ ва нисбатан кичик бош чаноғи, кўтарилган тумшуғи билан ажратиш мумкин.
Велоcираптор (одатда „раптор“ сўзи билан қисқартирилади.) Юра даврига саёҳат кўп қисмли кинофилмидаги муҳим роли туфайли кенг жамоатчилик орасида энг машҳур динозаврлардан бири бўли. Кинофилмдаги образига терс равишда, реал ҳаётда, Велоcираптор танаси ўлчами курканики билан деярли тенг. Тахминларга кўра, раптор куркадан анча кичик бўлиши мумкин. Бўйи 2 метр(6.5 фут) атрофида ҳамда оғирлиги 80 кг(180 иб) бўлиши тадқиқотчилар томонидан тахмин қилинган. Бугунги кунда Велоcираптор палеонтологларга яхши маълум бўлиб, ўндан ортиқ фотоалбомлари мавжуддир. Бу кўрсаткичлар биламн у ҳар қандай дромеозаврлардан кўра олимларга энг яхши таниш заврдир.
Тарихи

1923-йил 11-августда Гоби чўлининг Монголияда жойлашган қисмида, Америка табиий тарих музейи экспедицияси пайтида, Питер Кайсен фанга маълум бўлган биринчи Велоcираптор қолдиқларини топади. Тадқиқот давомида, йиртқичнинг шикаст етган ҳолатдаги қўш бармоқ панжаларидан бири ҳамда яхши ҳолатда сақланиб қолган бош суяги наъмуналари топилган.(АМНҲ 6515). 1924-йилда музей президенти Генри Фейрфилд Осборн экспедиция давомидан аниқланган бош суяги ва панжа бармоғини (қўл панжаси) янги номли жонзот — Велоcираптор турининг илк намунаси сифатида белгилаб қўяди. Бу ном лотинча велох („тезкор“) ва раптор („қароқчи“ ёки „талончи“) сўзларидан олинган бўлиб, ҳайвоннинг ўзига хос табиати ва ғошт билан озиқланувчи жонзот бўлганлиги асосида берилган. Осборн ушбу турга Велоcираптор монголиэнсис, дея, топилма қайд этилган мамлакат шарафига, номлайди[2]. Ўша йилнинг бошида Осборн матбуотдаги машҳур мақоласида ушбу завр ҳақида „Овораптор джадочтари“ ("ўхшаш талаффузли Овираптор билан адаштирманг) номи билан тилга олган эди[3]. Бироқ, йиртқич илмий журналларда „Овораптор“ номи остида эълон қилинмагани учун ёки расмий тавсиф сифатидаВелоcираптор номи устуворликни сақлаб қолади[4].
Совуқ уруш даврида Шимолий Америка жамоалари коммунистик Мўғулистонни тарк этган бўлишса-да, совет ва полшалик олимларнинг экспедициялари мўғул ҳамкасблари билан ҳамкорликда Велоcирапторнинг яна бир нечта намуналари топилишга сабаб бўлади. Энг машҳур топилмалардан бири 1971-йилда полшалик ва мўғулистонлик тадқиқотчилар жамоаси томонидан кашф этилган „Жангчи динозаврлар“ тўплами (ГИН 100/25) намунасининг бир қисмидир[5][6]. Топилма Мўғулистоннинг миллий бойлиги сифатида рўйхатга олинади ва 2000-йилда Ню-Ёркдаги Америка табиий тарих музейига, вақтинчалик кўргазма сифатида, ижарага берилади[7].

1988-йилдан 1990-йилгача Хитой ва Канада қўшма экспедицияси Хитой шимолида Велоcираптор қолдиқларини аниқлашади[8]. 1990-йилда америкалик олимлар Мўғулистонга қайтиб келишади ва Америка Табиий тарих музейи ва Мўғулистон Фанлар академияси бошчилигида Гоби чўлига қўшма мўғул-америка экспедициясини ташкиллаштиришади. Жамоа қазилма ишлари давомида яхши сақланган скелетларни топишади[9][10]. Шу кабинамуналардан бири, ИГМ 100/980, Норелл жамоаси томонидан „Ичабодcраниосаурус“ номини олади. Ушбу ном қўйилиши сабабо топилма намуналарда, фақатгина динозавр бош суяги, етишмаслиги эди. (Вашингтон Ирвинг персонажи Ичабод Cране)[11]. Норелл ва Маковиcкй уни вақтинчалик Велоcираптор монголиэнсис намунаси деб ҳисоблаган бўлишса-да[9], 2021-йилда уш бу топилма Шри деви янги тури сифатида қайд этилади[12].
1999-йилда Хитой-Белгия экспедиция томонидан динозаврнинг тикланган максиллар ва лакримал суяклар (юқори жағнинг асосий қисми ва кўз бўшлиғининг олдинги четини ташкил этувчи суяк) Велоcирапторга тегишли эканлиги аниқланади. Бироқ, В. монголиэнсис тури билан ўхшашликлар топилмайди. Паскал Годефроит ва унинг ҳамкасблари 2008-йилда ушбу суякларга В. осмолскаэ (полшалик палеонтолог Ҳалсзка Осмóлска шарафига) дея ном беришади.
Тузилиши

Велоcираптор ўрта бўйли дромеозавр бўлиб, унинг вазни ва ўлчами бўйича турли хил тахминлар келтирилган. Илк кичрайтирилган тавсифда бўйи 2.07 метр(6-9 фут атрофида) ва оғирлиги 15 кг(33 иб) гача бўлиши мумкин дейилади. Ўртача вазндаги раптор тахминан, 19.7 кг эканлиги (43.5 иб)[13][14] ҳамда жуссаси энг йирик бўлган раптор 2.5 метр(8.2 фут) узунликдаги бўй ва тана массаси 25 кг(55 иб) атрофида бўлиши мумкинлиги эътироф этилган[15]. 25 см(10 ин)гача катталикдаги бош суяги узунчоқ, ўзига хос равишда юқорига эгилган, устки юзаси ботиқ ва пастки қисми қавариқ шаклда бўлган. Жағлари тепа ва пастки қисмда 26-28тадан кенг қаторли тишлар билан қопланган. Заврнинг тишлаш кучини орқа жағ тишлари босими белгилаб берарди[16][17].
Велоcираптор, бошқа дромеозаврлар сингари, тузилиши ва мослашувчанлиги бўйича замонавий қушларнинг оёқ суякларида бўлгани каби учта йирик тирноқли калтагина манус („қўл“)га эга эди. Иккинчи рақамли бармоғи энг узуни биринчиси эса энг қисқаси эди. Оёғидаги биринчи бармоғи бошқа тероподларда бўлгани каби, энг кичик оанжаси эди. Бироқ, кўпчилик тероподларнинг оёқларидаги учала панжалар ерга тегиб турган ҳолда ҳаракатланган бўлса, Велоcираптор каби дромеозаврлар фақат учинчи ва тўртинчи панжаларига таянган ҳолатда ҳаракат қилган.
Велоcирапторни машҳур қилган тана аъзолардан бир бу иккинчи панжасининг орқа қисмида жойлашган, ғайритабиий равишда, ҳаракатланганда ердан узулиб турувчи ўткир тирноқли ўроқсимон панжасидир. Ушбу бармоқ 6.5 см (2.5 ин) ҳамжгача ўсиши мумкин бўлган. Вазифаси, катта эҳтимол билан, курашаётган ўлжа терисни йиртиш ёки уни ушлаб туриш учун фойдаланиладиган вахший қурилма вазифасини бажарган[18].

Бошқа дромеозаврларда бўлгани каби, Велоcираптор думи ҳам умуртқа поғонасининг юқори юзаларида жойлашган узун суяк проексиялари (презигапофизлар), шунингдек, суяк ости тендонларига эга эди. Презигапофизлар ўнинчи дум умуртқасидан бошланиб, қуйруқ қисмдаги ҳолатга қараб, тўрттадан ўнтагача, қўшимча умуртқаларни мустаҳкамлаш учун, олдинга чўзилган ҳолатда қад ростлаган. деб ўйланган. Велоcираптор топилма намуналарида бир қатор дум умуртқалари С шаклига ўхшаш кўринишда сақланиб қолган. Бу эса, заврда, ўйлангандан кўра кўпроқ горизонтал мослашувчанлик мавжуд бўлганини тасдиқлайди[19].
Тери соҳаси

Велоcирапторга қараганда аввалроқ яшагн дромеозаврларнинг қолдиқлари ўрганилганда тана қисмипатлар билан қопланганлиги ва тўлиқ ривожланган патли қанотлари бўлганлиги аниқланган[20]. Велоcирапторнинг аждодларида патлар бўлганлиги ва уча олиш қобилятига эга бўлишгани ҳақидаги эҳтимол палеонтологларга Велоcирапторнинг ҳам патлари бўлганми деган назария тўғрисида узоқ вақт бош қотиришларига сабаб бўлган. Нега деганда, бугунги кунда ҳам, уча олммайдиган қушлар ҳам патларининг кўп қисмини сақлаб қолишган. 2007-йил сентабр ойида тадқиқотчилар Мўғулистонда топилган Велоcирапторнинг билагида патлар учун устун вазифасини бажараувчи тиргаксимон тана аъзосини топишади[21]. Палеонтолог Алан Тёрнернинг сўзларига кўра, одатда, қушлар қанотида бўлган ушбу суяклар патлар тананининг қаерида ўсганлигини кўрсатиб беради ҳамда Велоcирапторда ҳам патлар бўлганлиги исботлайди.
Манбалар
- ↑ Годефроит, Пасcал; Cурриэ, Пҳилип Ж.; Ли, Ҳонг; Шанг, Чанг Ёнг; Донг, Зҳи-минг (2008). „А неw спеcиэс оф Велоcираптор (Диносауриа: Дромаэосауридаэ) фром тҳе Уппер Cретаcеоус оф нортҳерн Чина“. Жоурнал оф Вертебрате Палеонтологй. 28-жилд, № 2. 432–438-бет. дои:10.1671/0272-4634(2008)28[432:АНСОВД]2.0.CО;2.
- ↑ Осборн, Ҳенрй Ф. (1924а). „Тҳреэ неw Тҳеропода, Протоcератопс зоне, cентрал Монголиа“. Америcан Мусеум Новитатес. № 144. 1–12-бет.
- ↑ Осборн, Ҳенрй Ф. (1924б). „Тҳе дисcоверй оф ан ункноwн cонтинент“. Натурал Ҳисторй. 24-жилд. 133–149-бет.
- ↑ „Тҳе фаcц абоут Велоcираптор“.
- ↑ Киэлан-Жаwороwска, Зофиа; Барсболд, Ринчен (1972). „Нарративе оф тҳе Полиш-Монголиан Палеонтологиcал Эхпедитионс“ (ПДФ). Палеонтологиcа Полониcа. 27-жилд. 11-бет.
- ↑ Барсболд, Ринчен (1974). „Саурорнитҳоидидаэ, а неw фамилй оф тҳеропод диносаурс фром Cентрал Асиа анд Нортҳ Америcа“ (ПДФ). Палеонтологиcа Полониcа. 30-жилд. 5–22-бет.
- ↑ „Велоcираптор экспонатлари“.
- ↑ Жерзйкиэwиcз, Томасз; Cурриэ, Пҳилип Ж.; Эбертҳ, Давид А.; Жоҳнстон, П.А.; Костер, Э.Ҳ.; Зҳенг, Ж.-Ж. (1993). „Джадокҳта Форматион cоррелативе страта ин Чинесе Иннер Монголиа: ан овервиэw оф тҳе стратиграпҳй, седиментарй геологй, анд палеонтологй анд cомпарисонс wитҳ тҳе тйпе лоcалитй ин тҳе пре-Алтаи Гоби“. Cанадиан Жоурнал оф Эартҳ Сcиэнcес. 30-жилд, № 10. 2180–2195-бет. Бибcоде:1993CаЖЕС..30.2180Ж. дои:10.1139/э93-190.
- ↑ 9,0 9,1 Норелл, Марк А.; Маковиcкй, Петер Ж. (1999). „Импортант феатурес оф тҳе дромаэосаурид скелетон ИИ: информатион фром неwлй cоллеcтед спеcименс оф Велоcираптор монголиэнсис“. Америcан Мусеум Новитатес. № 3282. 1–45-бет.
- ↑ Норелл, Марк А.; Маковиcкй, Петер Ж. (1997). „Импортант феатурес оф тҳе дромаэосаур скелетон: информатион фром а неw спеcимен“. Америcан Мусеум Новитатес. № 3215. 1–28-бет.
- ↑ Новаcек, Мичаэл Ж. (1996). Диносаурс оф тҳе Фламинг Cлиффс. Неw Ёрк: Анчор Боокс. ИСБН 0-385-47774-0.
- ↑ Турнер, А.Ҳ.; Монтанари, С.; Норелл, М.А. (2021). „А Неw Дромаэосаурид фром тҳе Лате Cретаcеоус Кҳулсан Лоcалитй оф Монголиа“. Америcан Мусеум Новитатес. № 3965. 1–48-бет. дои:10.1206/3965.1.
- ↑ Паул, Грегорй С.. Предаторй Диносаурс оф тҳе Wорлд. Неw Ёрк: Симон & Счустер, 1988 — 464-бет. ИСБН 978-0-671-61946-6.
- ↑ Cампионе, Ниcолас Э.; Эванс, Давид C.; Броwн, Cалеб М.; Cаррано, Маттҳеw Т. (2014). „Бодй масс эстиматион ин нон-авиан бипедс усинг а тҳеоретиcал cонверсион то қуадрупед стйлоподиал пропортионс“. Метҳодс ин Эcологй анд Эволутион. 5-жилд, № 9. 913–923-бет. дои:10.1111/2041-210Х.12226.
- ↑ Паул, Грегорй С.. Тҳе Принcетон Фиэлд Гуиде то Диносаурс 2нд Эдитион. Принcетон Университй Пресс, 2016 — 154-бет.
- ↑ Осборн, Ҳенрй Ф. (1924а). „Тҳреэ неw Тҳеропода, Протоcератопс зоне, cентрал Монголиа“. Америcан Мусеум Новитатес. № 144. 1–12-бет.
- ↑ Барсболд, Ринчен; Осмóлска, Ҳалсзка (1999). „Тҳе скулл оф Велоcираптор (Тҳеропода) фром тҳе Лате Cретаcеоус оф Монголиа“. Аcта Палаэонтологиcа Полониcа. 44-жилд, № 2. 189–219-бет.
- ↑ Фоwлер, Д.W.; Фреэдман, Э.А.; Сcаннелла, Ж.Б.; Камбиc, Р.Э. (2011). „Тҳе Предаторй Эcологй оф Деинонйчус анд тҳе Оригин оф Флаппинг ин Бирдс“. ПЛОС ОНЕ. 6-жилд, № 12. э28964-бет. Бибcоде:2011ПЛоСО...628964Ф. дои:10.1371/жоурнал.поне.0028964. ПМC 3237572. ПМИД 22194962.
- ↑ Барсболд, Ринчен (1983). „Cарнивороус диносаурс фром тҳе Cретаcеоус оф Монголиа“ (ПДФ). Трансаcтионс оф тҳе Жоинт Совиэт-Монголиан Палеонтологиcал Эхпедитион (Руссиан). 19-жилд. 5–119-бет.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге () - ↑ Ху, Хинг; Зҳоу, Зҳонгҳе; Wанг, Хиаолин; Куанг, Хуэwен; Зҳанг, Фученг; Ду, Хиангке (2003). „Фоур-wингед диносаурс фром Чина“. Натуре. 421-жилд, № 6921. 335–340-бет. Бибcоде:2003Натур.421..335Х. дои:10.1038/натуре01342. ПМИД 12540892.
- ↑ Турнер, А.Ҳ.; Маковиcкй, П.Ж.; Норелл, М.А. (2007). „Феатҳер қуилл кнобс ин тҳе диносаур Велоcираптор“. Сcиэнcе. 317-жилд, № 5845. 1721-бет. Бибcоде:2007Сcи...317.1721Т. дои:10.1126/сcиэнcе.1145076. ПМИД 17885130.
Ҳаволалар
- Америка табиий тарих музейи. „Жангчи динозаврлар: Мўғулистондан янги кашфиётлар: видеолар“. c. 2000. Протоcератопс ва Велоcираптор ўртасидаги жанг билан боғлиқ учта видео.
- Ҳартман, Скотт. „ Велоcираптор.“ СкелеталДраwинг.cом. Велоcираптор ҳақида.
- Ғарбий Австралия музейи — Динозавр кашфиёти — ўлимгача кураш.