Вена классик мактаби - ХВИИИ аср нинг 2-ярми ва ХИХ асрнинг бошида Венада мусиқа санъатида қарор топган ижодий йўналиш. Асосчилари — Й. Гайднва В. Моцарт. Л. Бетховен ижоди В. к. м.нинг сўнгги ва юксак даврини ташкил қилади. Операда ислоҳ бошлаган Х. Глюк (1714—87) ижоди ҳа.м шу оқим билан боғлиқ. Маърифатпарварлик ва Буюк Франсия инқилоби ғоялари таъсирида шаклланган бу йўналишнинг муҳим ижодий белгиларидан келажакка ишонч, воқеликни тараққиёт жараёнида кўрсатиш, инсонпарварлик ва халқчиллик бўлган. В. к. м. композиторлари профессионал ва халқ мусиқаси ривожи тажрибасини умумлаштирдилар. универсал мусиқа тилини ишлаб чикдилар. Уларнинг ижодида симфония, соната, консерт, квартет каби жанрлар ўзининг мумтоз шаклини топди. янги хилдаги опера ҳамда симфоник оркестрлари вужудга келди ва опера жанри ислоҳқилинди. В. к. м. мусиқа тарихида энг муҳим даврлардан бири ҳисобланади; мусиқа санъатининг кейинги ривожига баракали таъсир кўрсатиб, турли миллий композиторлик мактаблари юзага келишида муҳим рол ўйнаб келмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил