Вена университети - Европадаги энг қадимги университетлардан бири. 1365 и. ташкил этилган. Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган. Католик теология, протестант теология, юридик ва сиёсий фанлар, фалсафа ва табиий фанлар, тиббиёт ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Университетда 70 мингдан ортиқталаба таълим олади. Кутубхонаси (1365-йил ташкил этилган) да 2 млн.га яқин асар сақланади.

Асос солинган санаси 1365-йил

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил