Venediger guruhi
Венедигер гуруҳи (олмонча: Венедигергруппе ) – Марказий Шарқий Алп тоғ тизмаси. Гранацпитзе гуруҳи, Глоcкнер гуруҳи, Голдберг гуруҳи ва Анкогел гуруҳи билан бирга Юқори Тауэрн тизмасининг асосий ёйсимон тизмасини ташкил этади. Энг баланд чўққиси – Гроßвенедигер (баландлиги - 3 657 метр, АА бўйича) бўлиб, бутун гуруҳга ўз номини берган.
| Венедигер гуруҳи олмонча: Венедигергруппе | |
|---|---|
|
| |
| Жойлашуви | Австрия ва Италия |
| Координаталар | 47°06′34″Н 12°20′44″Э / 47.10944°Н 12.34556°Э |
| Чўққиси | Гроßвенедигер |
| Баландлиги | 3,657 м |
Географияси

Венедигер гуруҳи Австрияда Салсбург ва Тирол федерал штатларида, шунингдек, Италияда Жанубий Тирол автоном вилоятида жойлашган. Диапазоннинг катта қисми Шарқий Тиролда жойлашган.
Венедигер гуруҳи Юқори Тауэрн тизмаси асосий занжирининг ғарбий қисмини ўз ичига олади. Тоғ тизмасининг шарқий томонида, Салзбург ва Шарқий Тйрол ўртасидаги Алп тизмасидан Фелбер Тауэрн довони йўли ўтади. Венедигер гуруҳи Юқори Тауэрндаги энг кўп музликларга эга тоғ тизмаси ҳисобланади. Гуруҳдаги асосий чўққи Гроßвенедигер жуда ҳам машҳур чўққи ҳисобланганлиги боис қолган ҳудудлар ва тоғлар унчалик эътиборга олинмайди. Шунга қарамай, бу ҳудудда жуда кўплаб чўққилар, тоғ йўллари ва Алп тоғ уйлари мавжуд.
Бу тоғ тизмасининг номи қандай келиб чиққани аниқ эмас. Афсоналарга кўра, маҳаллий чўпонлар Венедигер музликларининг улкан массаси билан илк бор тўқнаш келганларида, порлаб турган сатҳни денгиз деб ўйлашган ва ҳатто уни шаҳар (Венеция) деб тасаввур қилишган. Бироқ бу ном ўрта асрларда ушбу ҳудудда кобалт ва марганец рудаларини излаган уэлсликлардан (баъзи манбаларда венециялик) келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин.
Қўшни тоғ тизмалари
Венедигер гуруҳи Алп тоғларидаги қуйидаги бошқа тизмалар билан чегарадош:
- Китзбüҳел Алп тоғлари (шимолда)
- Гранацпитзе гуруҳи (шарқда)
- Вилгратен тоғлари (жанубда)
- Риэсерфернер гуруҳи (жанубий-ғарбий)
- Зиллертал Алп тоғлари (ғарбда)
Чўққилар
Венедигер гуруҳи таркибидаги барча номлари маълум бо'лган ва 3000 метрдан баланд чўққилар қуйидагилар[1]:
|
|
Панаргенкамм:
Ласöрлинг гуруҳи:
|
Манбалар
- ↑ ÖК50 www.аустрианмап.ат