Венера (аппарат)
„Венера“ — Венера сайёрасини ва космик фазони ўрганиш учун мўлжалланган сайёралараро космик аппаратларнинг умумий номи; уларни учириш дастури. Бортида сайёра ва сайёралараро фазони тадқиқ қилишга мўлжалланган илмий тадқиқот асбоблари, мўлжал олиш (ориэнтирлаш) ва тузатиш киритиш (коррексиялаш) қурилмалари, сайёралараро алоқа боғловчи ва кема вазиятини ёки орбитасини ҳисоблаб берувчи махсус радиоасбоблар, электр энергия манбаи ва қуёш батареялари жойлаштирилган. „В.“ дастлаб кўп босқичли ракета ёрдамида Ер атрофидаги сунъий йўддош орбитасига чиқарилади, сўнгра унга айланаётган орбитасига мос параболик тезлик берилад и. „В.“ нинг энг катта старт массаси тахминан 5 т. Биринчи „В.“ 1961-йил учирилган. „В-4“ Венера сайёрасини бевосита текширган (1967), „В-7“ Венера сиртига юмшоқ қўнган (1970), „В-9“ Венера сиртини суратга олган (1975). 1981—83 йиллар мобайнида 16 та „В“ учирилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |