Vengerka
Венгерка – серҳосил олхўри нави. Ватани Ғарбий Европа. Ўзбекистонда ва Туркманистонда экилади. Дарахти ўртача ўсади, баландлиги 4-5 м. Барги йирик, гуллари йирик, оқ, хушбўй. Ўзидан чангланади. Меваси йирик (45-50 г), тўқ бинафша рангда. Эти тиғиз, ширин, хушхўр. Таркибида 17,2% қанд, 1% кислота, каротин, С витамини бор. Суғориладиган майдонларда яхши ҳосил беради. Кўчати экилгандан кейин 5-йили ҳосилга киради. Бир тупи 130 кг гача мева беради. 30 йилгача яхши ҳосил қилади. Зараркунанда ва касалликларга чидамли нав. Апрел ўрталарида гуллайди, меваси август охирларида пишади. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади. Меваси янгилигида ейилади, қоқи солинади, компот, мураббо тайёрланади[1].
Манбалар
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |