Vengerlar
Венгерлар (ўз номи — мажорлар, венгерчаси магярок [мадёрок]) — угор тиллари гуруҳига мансуб европаликлар.
| Венгерлар (магярок) |
|---|
| Умумий аҳоли сони |
|
14.5 млн |
| Катта аҳолига эга минтақалар |
|
| Тиллар |
| Венгер тили |
| Динлар |
| католик, протестантизм, калвинизм, унитаризм, лютчерлик |
| Қариндош этник гуруҳлар |
| Фин-угорлар |
Тарихи
Венгерларнинг тил жиҳатдан аждодлари ярим кўчманчи жангари чорвадорлар бўлиб, уларнинг ота-боболари Урал шарқидаги даштларда истиқомат қилишган. Антрополог Дамир ал-Кирамий венгерларни ҳозирги Татаристон ва Бошқирдистон халқларининг қардошлари эканлиги ҳақидаги фикри мавжуд. Бир қатор тадқиқотларда ҳозирги венгерларга энг европаликлар — болгарлар ҳисобланиб, энг узоқлари эса, финлар ва эстонлардир. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги аҳоли ўз аждодларидан жуда фарқ қилади ва Х-асрда уларнинг аждодларининг муҳим қисми эгалик қилган фин-угорларнинг гаплогуруҳи ҳозирги авлодларида минимал ёки умуман йўқ даражагача етиб келган. Прото-венгерларнинг прото-угор жамоасидан ажралиб чиқиши, одатда, Саргат археологик маданиятининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Венгерлар энг яқин лингвистик қариндошларидан, тайгада қолган ҳанти ва мансидан фарқли ўлароқ, даштга жўнаб кетган ва деярли кўчманчи турмуш тарзини бошлаганлар. Тахминан мил.ав. 1-минг йиллигида венгерлар Қуйи Кама ҳавзасига кўчиб ўтдилар (бу ерда уларнинг ёдгорликлари Караякуп ва Кушнарев маданияти сақланиб қолган), кейинчалик Қора денгиз ва Азов даштларига кўчиб ўтганлар ва хазарлар ва буғорлар ҳукмронлиги остида яшаганлар. Археологлар Днепр минтақасидаги Суббоцево (Украина) қишлоғидан топилган маданият ҳақида маълумот беришган, бу Венгрия моддий маданияти билан энг мустаҳкам алоқаларни намойиш этади. Қадимги Венгрия қабилалари конфедерацияси таркибига еттита венгер қабилалари ва „каварлар“ номи остида Хазариядан ажралиб чиққан учта этник иттифоқдош хазар уруғлари кирган. Болгарлар яқинида жойлашган ўнғур (қадимий туркий халқ)ларнинг тўғрисдаги маълумотлар 836-838 йилларда болгар-византия можаросида ўнғурларнинг иштироки ҳақида ҳикоя қилувчи Георгий Амартолнинг хроникасида мавжуд. 896 йилда Арпад ва Курсан бошчилигида улар Трансилванияга жойлашдилар, у ердан Паннонияни эгалладилар ва кейинчалик ҳозирги Австрия шарқий қисми ва жанубий Словакия ерларини эгалладилар. Шу аснода венгерлар Ғарбий Европага босқинлар уюштиришни бошладилар. Вақт ўтиши билан (Х-ХИ асрларда) янги келган венгерлар ва улар билан бирга келган каварлар маҳаллий аҳоли (славянлар валахлар, аварлар) билан чатишиб кетдилар ҳамда ўзларининг кўпгина урф-одатлари, маданияти, тилларининг сўзларни улардан қабул қилдилар ва улар яшаётган жойларга эгаллаб олдилар. Шунингдек, ХИИИ асрда аланларнинг яс қабиласи ҳозирги Венгрия ҳудудига кўчиб ўтиб, мамлакатнинг тарихий минтақаларидан бири — Ясшагга ўз номини берди. Венгрия давлати вужудга келди, у ўз тарихида турли майдонларни ишғол этган ва турли ҳудудларни ўз ичига олган. Венгер миллати ҳам шу ўша даврда шакллана бошлади. ХВИИ асрга келиб, Венгрия Габсбург монархияси ҳукмронлигига ўтди, аммо маълум даражада ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Шунинг учун венгерлар миллат сифатида йўқ бўлиб кетмади, аксинча уларнинг миллий ўзига хослиги, маданияти, тили ривожланиб бордир. Австрия-Венгрия давлати (1867) вужудга келди, унда Венгрия давлатнинг ажралмас қисми ҳамда венгерлар миллат сифатида ўзи учун жуда муҳим ҳуқуқларга эга бўлди.
Этномини
Венгер этномини асли унгар (ҳунгар) сўзидан келиб чиққан. Ушбу ном ўз навбатида қадимги булғорча он огур (ўн ўғуз — ўнта қабила демакдир) атамасидан юзага келган. Ҳунгар номидаги бошланғич ҳ- ҳарфи „ҳунлар“ этноними таъсири остида ривожланган бўлиши мумкин деб ҳисобланади. Ўрта асрларда Венгрия „Нибелунглар қўшиғи“ романида айтиб ўтилганидек, узоқ вақт Ҳунлар подшолиги деб номланган. Венгерлар ўзларининг иттифоқчилари сифатида ҳунлар билан бирга Европани босиб олишганлигига ишонишган. Венгерларнинг ўғузлар билан қадимий алоқасини ҳисобга олган ҳолда, венгерларнинг қадимги номи Могор қадимги туркий тил саналувчи булғор тилидада мугуз (ҳайвоннинг шохи) маъносини англатган сўздан келиб чиққан бўлиши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил