Вепа Жумаев (туркманча: Wепа Жорагулйýэwиç Жумаýэw; 2000-йил 18-декабр, Ашхободда туғилган) – туркманистонлик профессионал футболчи, Нукуснинг „Арал“ клуби ва Туркманистон миллий терма жамоасида ҳимоячи ампуласида ўйнайди.

Вепа Жумаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Вепа Жўрагулиевич Жумаев
Таваллуд санаси 2000-йил 18-декабр (2000-12-18) (25 ёш)
Таваллуд жойи Ашхобод, Туркманистон
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Арвана
Бургут
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
Копетдаг
2020 Махлине Витебск 12 (1)
2021—2022 Локомотив Гомел 54 (2)
2023 Энергетик-БГУ Минск 28 (2)
2024 Славиа Мозйр 0 (0)
2024—2025 Витебск 35 (0)
2026— Арал Нукус
Миллий терма жамоа
2022—2024 Туркманистон У23 4 (0)
2023— Туркманистон 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Терма жамоадаги фаолияти

2021-йилда у Туркманистоннинг 23 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасига таклиф олган, бироқ паспортининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли жамоага қўшила олмаган. Бунга CОВИД-19 билан боғлиқ вазият туфайли Туркманистонга қайтиб кела олмагани сабаб бўлган. 2022-йилнинг май ойида у яна ёшлар терма жамоасига чақирилган[1]. Терма жамоадаги дебютини 2022-йил 1-июн куни Ўзбекистонга қарши ўйинда ўтказган[2]. Терма жамоа билан биргаликда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланма олишга муваффақ бўлди.

2023-йил август ойида футболчи Туркманистон миллий терма жамоасига чақирилган[3]. Бироқ, кейинчалик у ёшлар терма жамоасига қўшилган ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш турнирида иштирок этган. Миллий терма жамоадаги дебютини 2023-йил 12-сентябр куни Баҳрайн терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган[4]. 2023-йил ноябр ойида футболчи жаҳон чемпионати саралаш ўйини учун яна миллий терма жамоага чақирилган.

Манбалар

  1. ↑ „Полузащитник «Локомотива» Джумаев впервые вызван в молодежную сборную Туркменистана“ (ру). туркменпортал.cом (2022-йил 17-май). 2022-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-октябр.
  2. ↑ „Узбекистан У23 вс. Туркменистан У23“ (эн). соccерwай.cом (2021-йил 13-сентябр). 2022-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-октябр.
  3. ↑ „Полузащитник "Энергетика-БГУ" Вепа Жумаев вызван в сборную Туркменистана“ (ру). фоотбалл.бй (2023-йил 31-август). 2023-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-сентябр.
  4. ↑ „Сборная Туркменистана по футболу сыграла вничью с командой Бахрейна в товарищеском матче“ (ру). саламнеwс.тм (2023-йил 13-сентябр). 2023-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-ноябр.

Ҳаволалар