Вера Фишер (1925-йил 27-январ, Загреб – 2009-йил 14-июл, Загреб) хорватиялик аёл академик ҳайкалтарош[1][2][3][4].

Вера Фишер
Таваллуди 27-январ 1925-йил
Вафоти 14-июл 2009-йил(2009-07-14)
(84 ёшда)
Загреб, Хорватия
Касби ҳайкалтарош

Ҳаёти

Вера Фишер 1925-йил 27-январда Хорватиянинг ҳозирги пойтахти Загреб шаҳрида яҳудий оиласида туғилган. Унинг отаси Загребнинг Паромлин шаҳрида ишлаган ва Вера Фишер оиласи билан Паромлиндаги квартираларда яшаган. Бироқ, оила у ерда узоқ вақт қолмаган, лекин Вера Фишернинг сўзларига кўра, унинг туғилган жойи ҳақидаги хотиралар унинг ҳаёлотида абадий сақланиб қолган. Вера Фишернинг отаси у бир ёшидалигида вафот этган. Шу сабабли, у бобоси ва бувиси ҳамда онаси Латика (қизлик исми Клеин) қўлида тарбияланган[5]. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида, яҳудий бўлганлиги учун Италия бошқаруви остидаги Раб ва Купари лагерида интернация қилинган. Италия таслим бўлганидан кейин Вера Фишер Хорватиядаги Миллий Озодлик Ҳаракатига қўшилган. 1951-йилда Вера Фишер Загреб университетининг Тасвирий санъат академиясини профессор Ваня Радуш қўл остида тамомлаган. У Хорватияда ва хорижда кўплаб шахсий ва гуруҳ кўргазмаларида иштирок этган, масалан, 1952-йилда Хорватия рассомлар уюшмасининг 8-чи кўргазмасида биринчи марта оммавий чиқиш қилган. 1962-йилда Загребдаги Хорватия рассомлар уюшмаси салонида ўз шахсий кўргазмасини ўтказган. 2002-йилда Вера Фишер автобиографик кўргазма ташкил этган[6]. 1952-йилдан Вера Фишер Хорватия рассомлар уюшмасининг аъзоси бўлган. 1997-йилда Хорватия Президенти Франжо Туđман Фишерни Марко Марулиćнинг юзи тасвирланган Даниcа Ҳрвацка ордени билан тақдирлаган[7]. У Загребдаги яҳудий жамиятининг фаол аъзоларидан бири бўлган[4]. Вера Фишер ҳаёти давомида ижоди етарлича баҳоланмаган рассомлардан биридир ва бугунги кунда ҳам унинг ижод маҳсуллари адолациз равишда четга сурилиб, унутилиб кетмоқда.

Вафоти

Вера Фишер 2009-йил 14-июлда Загребда вафот этган ва Мирогож қабристонига дафн қилинган[8].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳолоcауст Сурвиворс анд Виcтимс Датабасе: Вера Фисчер“. Унитед Статес Ҳолоcауст Мемориал Мусеум. 2020-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-феврал.
  2. ↑ Снжеšка Кнеžэвиć (2011)
  3. ↑ (хорватча) Ҳа-Кол (Гласило Žидовске зажедниcе у Ҳрвацкож); Ин Мемориам – Вера Фисчер; страниcа 62; брож 110, липанж / српанж / коловоз 2009.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Ҳрвацки Андй Wарҳол била же žэна“ (ҳр). Жутарнжи лист (2010-йил 9-январ). 2012-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 15-ноябр.
  5. ↑ (хорватча) Ҳа-Кол (Гласило Žидовске зажедниcе у Ҳрвацкож); Натаšа Максимовиć Субаšиć; Вера Фисчер – Лжубав према žивоту и толеранcижи; страниcа 16, 17; брож 112, студени / просинаc 2009.
  6. ↑ „Вера Фисчер, Аутобиографска излоžба, Глиптотека ҲАЗУ“ (ҳр). Матиcа ҳрвацка. Қаралди: 2012-йил 17-ноябр.
  7. ↑ „Умрла же Вера Фисчер, академска кипариcа“ (ҳр). Ҳрвацко Друšтво Ликовниҳ Умжетника (2009-йил 15-июл). Қаралди: 2012-йил 17-ноябр.
  8. ↑ (хорватча) Градска гроблжа Загреб: Вера Фисчер, Мирогож Ž-119-ИИ-285

Адабиётлар

  • Снжеšка Кнеžэвиć, Александер Ласло. Žидовски Загреб. Загреб: АГМ, Žидовска опćина Загреб, 2011. ИСБН 978-953-174-393-8.