Вера Кобалия (грузинча: ვერა ქობალია; 1981-йил 24-августда туғилган) – грузиялик сиёсатчи. 2010-йил 2-июлдан 2012-йил 25-октябрга қадар Грузия Вазирлар Маҳкамасида Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири лавозимида фаолият юритган.

Вера Кобалиа
Мансаб даври
2010-йил 2-июл – 2012-йил 25-октйбар
Президент Михаил Саакашвили
Ўтмишдоши Зураб Пололикашвили
Вориси Гиорги Квирикашвили
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1981-йил 24-август (1981-08-24) (45 ёш)
Сухуми, Грузия ССР, УССР
Вебсайти Говернмент оф Георгиа

Ёшлик йиллари

Кобалиа 1981-йил 24-августда Грузиянинг Абхазия минтақасидаги Сухуми шаҳрида туғилган[1]. 1996-йилда унинг оиласи Грузия–Абхазия можароси келтириб чиқарган беқарорлик сабабли Канадага кўчиб кетган[2]. Дастлаб Кинг Георге ўрта мактабида ўқиган, сўнгра Британия Колумбиясининг Бернабй шаҳридаги Британия Колумбияси Технология институтида таҳсил олган. 2004-йилда эса Бизнес бошқаруви ҳамда ахборот технологиялари йўналиши бўйича диплом олган[1].

Сиёсий фаолияти

Кобалиа 2009-йил охиригача Канадада истиқомат қилган ва Ванcоуверда отаси томонидан 2001-йилда асос солинган Эуропеан Бреадс Бакерй компаниясида ишлаган[3]. Шундан сўнг, Грузияга қайтиб келган. 2010-йил феврал ойида Кобалиа „Адолат учун коалиция“ ташкилотига асос солган. Ушбу ташкилот Грузия ҳудудидаги мажбуран кўчирилган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда грузиялик ИДПлар (мажбуран кўчирилган шахслар) муаммолари ҳақида жаҳон ҳамжамиятининг хабардорлигини оширишга қаратилган[3].

2010-йил июн ойида Кобалиа Грузия Президенти Михаил Саакашвили томонидан Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири лавозимига тайинланган, унинг номзоди 2010-йил 2-июлда Грузия Парламенти томонидан тасдиқланган. Кобалиа ўз фаолиятида қишлоқ хўжалиги ва туризмнинг энг устувор икки соҳа сифатида белгилаганини айтган[4] ҳамда вазирликдаги институт­сионал коррупсияни йўқотиш мақсадида бошқарувни „таниш-билишчиликка йўл йўқ“ шиори остида қайта ташкил этишга ваъда берган[5].

Жаҳон Иқтисодий Форуми 2012-йилда Грузиянинг Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Вера Кобалиани „Йилнинг ёш глобал етакчиси“ сифатида эътироф этган. Вера Кобалиа ушбу мукофотни қўлга киритган ягона грузин сиёсатчиси ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Оффиcиал биограпҳй“. Говернмент оф Георгиа wебсите. 2011-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-июл.
  2. ↑ „Cабинет Слигҳтлй Решуффлед“. Cивил Георгиа (2010-йил 25-июн). Қаралди: 2018-йил 21-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Cабинет Слигҳтлй Решуффлед“. Cивил Георгиа (2010-йил 25-июн). Қаралди: 2018-йил 21-ноябр.
  4. ↑ „Георгиа'с ПМ оутлинес таскс фор неw эcономй министер“. Ҳüрриет Даилй Неwс анд Эcономиc Ревиэw (2010-йил 5-июл). 2010-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-июл.
  5. ↑ „Мусефул министер ... оф эcономиc аффаирс“. Георгиа Тимес (2010-йил 15-июл). 2011-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-июл.