Vera Markova
Вера Николаэвна Маркова (1907-1995) – рус совет шоири ва таржимони, филолог, япон мумтоз адабиёти тадқиқотчиси[1].
| Вера Маркова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1907-йил 18-феврал |
| Вафоти |
1995-йил 9-март Москва, Россия |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Вера Маркова 1907-йил 18-феврал (4-март) куни Минскда темир йўл муҳандиси оиласига туғилган. 1931-йилда Ленинград университетининг шарқшунослик факултетининг япон бўлимини тамомлаган. Улуғ Ватан урушидан кейин Москвага кўчиб ўтди. 1950-йилларда таржимонлик фаолиятини бошлаган. 1995-йил 8-мартдан 9-мартга ўтар тунда вафот этган. Головинский қабристонига дафн этилган[2].
Оиласи
Турмуш ўртоғи Леонид Евгеневич Фейнберг рассом, шоир ва ёзувчи бўлган. Набираси – Сергей Олегович Прокофев шоир, Бутунжаҳон Антропософия Жамияти бошқаруви аъзоси.
Ижоди
Т. Григореванинг хотираларига кўра, Маркова ше’риятининг асосий оҳанги абадий, туғилмаган, бироқ доимо мавжуд бўлган, деярли жисмоний ҳис қилинадиган бола эди. Бу образ ше’рларида мунтазам равишда акс этиб турар эди[3].
Таржима фаолияти
Маркова таржималарининг асосий қисми Япония адабиёти билан боғлиқ. У совет японшунослигида япон ше’рий миниатюраларининг (хокку, танка, вакка ва бошқалар) ўзига хос тақлидларини яратди. Бу афористик верлибр шаклидаги ше’рлар бўлиб, улар оқ ше’рлар ҳисобланади.
Совет зиёлилари орасида ўрта аср япон ше’рияти жуда катта шуҳрат қозонган эди. Маркованинг ўрта аср япон ше’риятидан қилган таржималари „марковкалар“ деб атала бошланди (Александр Мешчеряков)[4]. Япония ҳукумати Маркованинг Россияда япон маданиятини оммалаштириш бўйича ишини юқори баҳолади ва уни 1993-йилда Муқаддас хазина ордени билан тақдирлади.
Вера Япон шоирларидан ташқари, америкалик шоира Эмили Дикинсон (1830-1886) ше’рларини ҳам таржима қилган. Маркованинг таржималари 1981-йилда алоҳида китоб шаклида нашр этилди ва шу тариқа Дикинсоннинг рус тилидаги биринчи китобига айланди.
Манбалар
- ↑ МАРКОВА Вера Николаэвна[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылкаАндоза:Мёртвая ссылка статя в Энсиклопедии „Япония от А до Я“ на словари.яндех.ру
- ↑ „Могила В. Н. Марковой“. 2019-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-апрел.
- ↑ Белорусская государственная филармония. Горелова Галина (р. 1951) (русский). Архивировано 5 март 2016 года.
- ↑ Мещеряков А. Н. [ҳттп://www.страна-оз.ру/2014/4/страна-для-внутренней-эмиграcии Страна для внутренней эмиграции Образ Японии в позднесоветской картине мира] (Русский) // Отечественные записки. — 2014. — № 4. Архивировано 9 апрел 2016 года.