Вера Андреевна Султонова (1917.30.7, Москва) — Ўзбекистон халқ артисти (1975). Қизил Армия марказий театри қошидаги билим юртини тугатган (1937). Ермолова номидаги театрда (1938), Рязан театрида (1939—41), Тошкент ёш томошабинлар театрида (1944—45), Совет Армиясининг Сибир ва Узоқ Шарқ қисмларига хизмат қилувчи эстрада жамоасида (1945— 56), Сталинград вилоят драма театрида (1948—49) ишлаган; 1956—77 йилларда Тошкент рус ёш томошабинлар театрида актриса. С. сатирик, лирик рухдаги актриса бўлиб, унинг ижодига ҳаётий деталлардан омилкорлик билан фойдаланиш хос. "Қоронғуликдаги учрашув"да Варя, "Камбағаллик айб эмас"да Любов Гордеевна, "Золушка"да ўгай она, "Узоқяқин йиллар"да Меҳри опа, "Аму қаҳрамонлари"да Бийжон хода каби роллари билан танилган. У, шунингдек, ўғил болалар образларини ҳам моҳирона ижро этган: Алёша Пешков ("Алёша Пешков"), Буратино ("Олтин калитча") ва бошқа.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил