Веракрус — Мексика штати, мамлакатнинг жануби-шарқида, Мексика қўлтиғи соҳилида. Майд. 71,7 минг км2. Аҳолиси 6,2 млн.дан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Маъмурий маркази — Халапа ш. Шарқий Серра-Мадре тоғлари ён бағрига туташган денгиз бўйи пасттекислигида жойлашган. Тропик плантация хўжаликлари (кофе, шакарқамиш, апелсин, банан, ананас, какао ва б.) бор. Мексикаиинг асосий нефт саноати раёни. Нефт (Тампико, Поса-Рика, Туспана раёнлари) ва табиий газ (Поса Рика) олинади ва қайта ишланади. Қора металлургия (Беракрус ш.) ривожланган. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.[1]

Веракрус
испанча: Вераcруз де Игнаcио де ла Ллаве

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 212 муниципалитет
Маъмурий маркази Халапа
Йирик шаҳари Веракрус
Асос солинган санаси 31 январ 1824
Губернатор Хавер Дуарте де Очоа (Жавиэр Дуарте де Очоа), ПРИ ПРИ|23пх, с 01.12.2010.
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 7 643 194
Зичлиги 104,97 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, оқлар, астеклар, уастеклар, тотонаклар, чинантеклар, пополуклар, соке, чухлар, агуастеклар, афро-мексикаликлар.
Динлар таркиби Католиклар (82,9 %), протестантлар ва эвангеллар (6,9 %), бошқа насронийлар(3,3 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,2 %), атеистлар ваагностиклар (5,9 %).
Майдони 72 815 км² (11-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 5610 м
Кенглиги 22º 28' — 17º 09'º Н
Узунлиги 93º 36' — 98º 39'º Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-ВЕР
Почта индекси Вер.
Расмий сайти ҳттп://www.вераcруз.гоб.мх
Харитада
Verakrus xaritada
19°26′05″Н 96°22′59″W / 19.43472°Н 96.38306°W / 19.43472; -96.38306

Манбалар

  1. ↑ "Веракрус" ЎзМЕ. В-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил