Веранда, Онтарио (Канада)

Веранда (франс. веранда)— бинога ёпиштириб солинган ёзги (сунъий иситилмайдиган) қурилма; ён томонлари очиқ ёки ойнабандли юпқа девор билан тўсилган бўлади. В., одатда, бир, баъзида икки қаватли (бино қаватига қараб) бўлиб, санаторий, дам олиш уйлари, болалар боғчалари, жан. даги уй-жой ва б. биноларда кенг қўлланилиб, ёзда хонани қуёшдан сақлаш ва ҳордиқ чиқариш жойи сифатида фойдаланилади. Ўрта Осиё ва Шарқ меъморлигида тарқалган айвоннинг бир тури.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил