Верcелли (италянча талаффузи: [верˈтʃɛлли]; пиэдмонтча: Вëрсèж [варˈсɛж]) – Шимолий Италиянинг Пиэдмонт вилоятидаги Верcелли провинсиясида жойлашган шаҳар ва коммуна. 2017-йил 1-январ ҳолатига кўра шаҳарда 46 552 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шимолий Италиядаги энг қадимги шаҳарлашган манзиллардан бири бўлган Верcелли кўпчилик тарихчиларнинг фикрига кўра милоддан аввалги 600-йилларда ташкил этилган.

Верcелли

Cиттà ди Верcелли
Коммуна
Skyline of Vercelli
Vercelli
Герб
Мамлакат Италия
Вилоят Пиэдмонт
Провинсия Верcелли (провинсия)
Фразионилари (кичик қишлоқлари) Брарола, Cаппуccини, Лариззате, Бивио Сесиа, Боароне, Cампора, Cантон Билиэмме, Cаренго, Cасcина Мостиоли, Cасcине Стрà, Cоминетти, Монтонеро
Ҳукумат
 • Маёр Андреа Cорсаро
Майдон 79.77 км2 (30.80 кв ми)
Маркази баландлиги 130 м
Аҳолиси
 (2021-йил 1-январ)
45 875
Зичлиги 580 киши/км2
Телефон коди 0161
Почта индекс(лар)и 13100

Шаҳар Милан ва Турин ўртасидаги По текислигининг Сесиа дарёсида жойлашган. Бу ер гуруч етиштиришнинг муҳим марказларидан бири бўлиб, ёзда сув босадиган шолизорлар билан ўралган. Иқлими совуқ, туманли қиши По водийсиникига хос (0.4 °C (33 °Ф) январда) ва ёз ойларида жазирама иссиқ (23.45 °C ор 74 °Ф июлда). Ёмғир баҳор ва кузда кўпроқ ёғади; ёзда тез-тез момақалдироқ кузатилади.

Верcелли аҳолиси сўзлашадиган тиллар, асосан, италян ва пиэдмонт тилларидир. Шаҳарда шаклланган пиэдмонт тилининг хиллари (шева) Варслеис деб аталади.

1228-йилда Верcелли шаҳрида давлат пуллари ҳисобидан молиялаштириладиган дунёдаги биринчи университет ташкил этилган (Италияда ташкил этилган еттинчи университет), лекин бу муассаса 1372-йилда ёпилган. Бугунги кунда шаҳарда Университà дел Пиэмонте Ориэнтале таркибида Адабиёт ва фалсафа университети ва Политеcниcо ди Торино сунъий йўлдош кампуси фаолият олиб бормоқда.

Тарихи

Верcеллаэ (ёки Верcелум) Лигурия қабиласи истиқомат қилган Либиcи ёки Лебеcилининг пойтахти бўлган; эрамиздан аввалги 101-йилда Верcеллаэ жангида бу манзил Гаиус Мариус Кимврлар ва Тевтонларни мағлуб этган муҳим муниципиумга айланди.

Орадан 500 йил ўтгач империя қўмондони Флавиус Стиличо у ерда Готҳларни тор-мор қилади. Шаҳар авлиё Жероме даврида ярим вайронага айланган. Лангобардлар истилосидан кейин Верcелли Ивреа герсоглигига тегишли бўлди. 885-йилдан бошлаб у империя графи бўлган княз-епископнинг юрисдиксияси таркибига ўтди.

Верcелли 1120-йилда мустақил коммуна бўлди ва биринчи ҳамда иккинчи Ломбард лигаларига қўшилди. Унинг қонунлари ўрта аср республикалари ичида энг қизиқарлиларидан ҳисобланади. 1197-йилда коммунада глебе қуллиги бекор қилинди. 1228-йилда Павиа университети Верcелли шаҳрига кўчирилди, у ерда ХИВ асрга қадар фаолият олиб борган, лекин унчалик машҳур бўлмаган; бугунги даврга қадар университетнинг ҳуқуқ мактаби сақланиб қолган.

1307-йилда коммунада дулсинияликлар раҳбари Фра Долcино қийноққа солинган ва устунга осиб ёқиб юборилган.

ХИИИ асрдаги қийинчиликлар пайтида коммуна Монтферрато маркизаси (1277) миланлик Делла Торре (1263) ҳокимияти таркибига ўтиб, унга Маттео И Висcонти (1290–1299) капитан этиб тайинланди. Тиззони (Гибеллинлар) ва Авогадри (Гвелфлар) 1301-йилдан 1334-йилгача шаҳарни талашиб уруш олиб борган. Гвелфлар Верcеллидан бир неча марта ҳайдаб чиқарилди, бу эса Монтферрато маркизлигига Верcеллини (1328) қайта эгаллашга имкон берди. Шаҳар 1334-йилда ихтиёрий равишда Милан виконтлиги таркибига ўтган. 1373-йилда епископ Гиованни Фиэсчи Висcонтини қувиб чиқарди, аммо Маттео шаҳарни қайта эгаллади. Гиованни Мариа ва Филиппо Мариа Висcонти ўртасидаги жанжалдан фойда кўрган Фаcино Cане (1402) Верcеллини эгаллаб олди, аммо кейинчалик монтферратолик Тҳеодоре ИИ томонидан қувиб чиқарилди (1404). 1427-йилда шаҳар Савой герсоглиги қўл остига ўтди.

1499– ва 1553-йилларда Верcелли франсузлар, 1616– ва 1678-йилларда испанлар томонидан босиб олинди. 1704-йилда шаҳар франсузлар томонидан уюштирилган кучли қамал остида қолди, аммо улар қалъани вайрон қила олмадилар, шундан сўнг у яна Савой таркибига ўтишни танлади. 1821-йилда Верcелли Конституция қабул қилди.

Асосий диққатга сазовор жойлари

Верcеллида Рим даврининг кўплаб ёдгорликлари, масалан, амфитеатр, гипподром, саркофаг ва баъзилари христианларга тегишли кўплаб муҳим тарихий қўлёзмалар мавжуд.

Шаҳарда еттита диққатга сазовор минора бор, улардан энг муҳимлари эски бозор майдони устида жойлашган Торре делл’Ангело ва Виа Гиоберти шаҳридаги Торре ди Cиттà минораларидир.

Авлиё Андреw собори

Илгари қимматбаҳо устунлар ва мозаикалар билан безатилган Верcелли собори верcеллилик авлиё Эусебиус томонидан қурилган ва кенгайтирилган бўлиб, вафотидан кейин собор унга бағишланган. Бино ИХ асрда қайта қурилган ва ХВИИИ асрда граф Алфиэри томонидан тубдан ўзгартирилган. Шаҳардаги бошқа черковлар сингари, у қимматли расмлар билан безатилган, айниқса, уларнинг ичида Верcелли аҳолисидан бўлган Гаудензио Феррари, Героламо Гиовеноне ва Бернардино Ланинонинг расмлари катта ўрин эгаллаган.

Соборнинг Cапитуларй кутубхонасида қимматбаҳо қўлёзмалар мавжуд. Унинг диний матнлари ИВ асрнинг евангелиариуми ҳисобланган Cодех Верcелленсисни, ҳаммаси ҳам ўрганилмаган агиографик қўлёзмаларни ва муаллифи Жоҳн Герсен деб гумон қилинадиган Имитатион оф Чрист китобининг жуда эски нусхасини ўз ичига олади. Қўлёзмаларнинг дунёвий матнлари орасида Юстинианнинг романлари ва ВИИИ асрга тегишли Легес Лангобардорум (немисча; таржимаси: Ломбардлар қонунлари) мавжуд. Ва ниҳоят, кутубхонада машҳур Верcелли китоби ҳам сақланади. Бу китоб қадимги инглиз қўлёзмаси бўлиб, Тҳе Дреасм оф тҳе Роод деб номланган машҳур аллитератив шеърни ўз ичига олган. Фуқаролик архивлари муҳим аҳамиятга эга эмас, булардан ташқари 882-йилга оид ҳужжатлар ҳам мавжуд.

Басилиcа ди СантъАндреа 1219-йилда кардинал Гуала Биcчиэри томонидан қурилган. Қадимги систерсий монастири билан биргаликда у Италиядаги энг чиройли ва энг яхши сақланиб қолган Романеск ёдгорликларидан биридир. Шаҳардаги бошқа диққатга сазовор черковлар қаторига Санта Мариа Маггиорени ҳам киритиш мумкин.

Верcелли синагогаси Моориш Уйғониш даври архитектурасининг намунаси ҳисобланади. Бино Виа Фоà 70 ва Cорсо Рандаccио 24 даги шаҳарнинг яҳудий қабристони орасида жойлашган[1]. 2013-йил 23-ноябрда, антисемитизм ҳаракатидан сўнг, синагога деворларига чизилган иккита свастика топилган[2].

Беаух-Арц институтидада верcеллилик рассомларининг расмлари мавжуд.

Шаҳарда қадимдан фаолият олиб борадиган хайрия муассасалари ҳозиргача ишлаб туради, масалан, кардинал Гуала Биcчиэри (1224) асос солган, йиллик даромади 600 000 лира (117 000 доллар)дан ортиқ бўлган касалхона ва етим қизлар (1553) ҳамда ўғил болалар учун (1542) болалар уйи шулар қаторига киради.

Верcеллида Виотти халқаро мусиқа танлови ўтказилади.

Демографияси

2007-йилда Верcеллида 44 475 нафар киши истиқомат қилган, уларнинг 47,3 фоизи эркаклар ва 52,7 фоизи аёллардан иборат эди. Вояга етмаганлар (18 ва ундан кичик ёшдаги болалар) аҳолининг 14,41 фоизини, нафақахўрлар эса 25,83 фоизини; умумий миллий ўртача ёшдагилар кўрсаткичлари мос равишда 18,06% ва 19,94% ни ташкил қилади. Верcелли аҳолисининг ўртача ёши 47 (миллий ўртача ҳисобланган 42 ёшдан беш йил кўп) ва туғилиш даражаси 1 000 аҳолига 8,69 туғилиш кўрсаткичини (миллий ўртача 1 000 аҳолига 9,45 туғилиш) ташкил қилар эди. 2002-йилдан 2007-йилгача бўлган беш йил ичида Верcелли аҳолиси 1,31 фоизга камайди, миллий аҳоли эса 3,56 фоизга ўсди[3].

2006-йил ҳолатига кўра, аҳолининг 92.38 фоиз қисми италянлардир. Қолганлари Албания ва Руминия (3,48%), Шимолий Африка (2,21%) ва Саҳрои Кабирдан (0,64%) келганлар эди. Верcеллида туғилган ҳар олти чақалоқнинг тахминан биттасининг ёки отаси, ёки онаси, ёки иккиси ҳам чет элликдир[4].

Музейлари

Таниқли шахслари

Гиованни Антонио Баззи

Спорт

Виргинио Росетта, 1932-йил
  • Марcелло Бертинетти (1885–1967) – қиличбоз, 1908–, 1924– ва 1928-йиллардаги ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медал соҳиби;
  • Виргинио Росетта (1902–1975) – 423 марта клуб учун ва 52 марта Италия терма жамоаси учун ўйин ўтказган футболчи;
  • Пиэтро Феррарис (1912–1991) – 533 марта клуб учун ва 14 марта Италия терма жамоаси учун ўйин ўтказган футболчи;
  • Силвио Пиола (1913–1996) – 619 марта клуб учун ва 34 марта Италия терма жамоаси учун ўйин ўтказган футболчи;
  • Теобалдо Депетрини (1914–1996) – 450 марта клуб учун ва 12 марта Италия терма жамоаси учун ўйин ўтказган футболчи;
  • Франcо Бертинетти (1923–1995) – қиличбоз, 1952– ва 1956-йиллардаги ёзги Олимпиада ўйинларининг олтин медали совриндори;
  • Элисабетта Перроне (1968-йилда туғилган) – пойгачи ва бир неча медал совриндори;
  • Гиованни Пеллиэло (1970-йилда туғилган) – отишма спортида тўрт карра Олимпиада ўйинлари совриндори;
  • Витторио Меро (1974–2002) – 200 дан ортиқ клуб ўйинларида иштирок этган футболчи;
  • Моисе Кеан (2000-йилда туғилган) – ҳозиргача 100 дан ортиқ клуб ўйинларида ва Италия терма жамоасида 12 та ўйинда қатнашган футболчи.

Ошхонаси

Одатий таомлари сирасига ловия қўшилган гуруч, панисса (Арборио, Балдо ёки Марателли гуручидан тайёрланган), тартуфата (тўрт) ва биccиолани деб аталувчи печене тури киради. Оддий шароби Гаттинара ДОCГ деб аталадиган Пиэдмонтнинг классик қизил шароби бўлиб, у асосан Гаттинара коммунасидаги неббиоло узумидан (маҳаллий миқёсда спанна номи билан танилган) тайёрланади. Бу ерда Рим давридан бери узум етиштирилганлиги ҳақида археологик далиллар мавжуд.

Спорти

Унионе Спортива Про Верcелли ХХ аср бошларида Италиянинг энг муваффақиятли футбол клубларидан бири бўлиб, 1908–1922-йиллар оралиғида 7 марта миллий чемпионатда ғолиб чиққан. Бироқ клуб 2010-йилнинг ёзида катта қарзи туфайли лигага қабул қилинмаган.

А. С. Про Белведере Верcелли клуб тарихини давом эттиради ва номини Ф. C. Про Верcелли 1892га ўзгартиради. Ҳозирда у C серияда ўйнайди.

Биродарлашган шаҳарлар

Иқлими

Верcелли (1991–2020) иқлим кўрсаткичлари
Ой Январ Феврал Март Апрел Май Июн Июл Август Сентябр Октябр Ноябр Декабр Йил
Ўртача юқори ҳарорат °C (°Ф) 7.2
(45.0)
10.1
(50.2)
15.3
(59.5)
19.0
(66.2)
23.2
(73.8)
27.5
(81.5)
29.4
(84.9)
28.6
(83.5)
24.2
(75.6)
18.2
(64.8)
11.9
(53.4)
7.4
(45.3)
18.5
(65.3)
Кунлик ўртача ҳарорат °C (°Ф) 2.7
(36.9)
4.5
(40.1)
8.9
(48.0)
13.4
(56.1)
17.9
(64.2)
21.9
(71.4)
23.5
(74.3)
22.6
(72.7)
18.2
(64.8)
13.1
(55.6)
7.7
(45.9)
3.2
(37.8)
13.1
(55.7)
Ўртача паст ҳарорат °C (°Ф) −1.9
(28.6)
−1.2
(29.8)
2.5
(36.5)
7.9
(46.2)
12.7
(54.9)
16.3
(61.3)
17.6
(63.7)
16.7
(62.1)
12.1
(53.8)
8.0
(46.4)
3.4
(38.1)
−0.9
(30.4)
7.8
(46.0)
Ўртача ёғингарчилик см (дюйм) 4.54
(0.18)
5.04
(0.20)
5.25
(0.21)
8.40
(0.33)
9.67
(0.38)
6.07
(0.24)
5.54
(0.22)
6.67
(0.26)
8.03
(0.32)
7.65
(0.30)
11.61
(0.46)
5.67
(0.22)
84.14
(3.32)
Ёғингарчилик кузатиладиган ўртача кунлар (≥ 1.0 мм) 5.0 4.2 4.5 7.7 8.5 6.0 4.9 5.8 5.8 7.0 8.1 5.1 72.6
Манба: Иституто Супериоре пер ла Протезионе э ла Риcерcа Амбиэнтале[7]

Манбалар

  1. ↑ „Жеwиш Cеметериэс“. Чабад Травел Гуиде. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
  2. ↑ „Верcелли, свастиче сул cимитеро эбраиcо Л'инcурсионе è стата cомпиута нелла нотте“. Л'УНИОНЕ САРДА.ит. 2014-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
  3. ↑ „Статистиче демографиче ИСТАТ (2002)“. демо.истат.ит.
    „Статистиче демографиче ИСТАТ (2007)“. демо.истат.ит.
  4. ↑ „Статистиче демографиче ИСТАТ (2006)“. демо.истат.ит. Қаралди: 2018-йил 23-март.
  5. ↑ „Мусео Леоне Верcелли | Ҳоме“. www.мусеолеоне.ит.
  6. ↑  Россетти, Wиллиам Мичаэл (1911) "Содома, Ил" Энcйcлопæдиа Британниcа 25 (11чи нашри) п. 343 
  7. ↑ „Валори cлиматиcи нормали ин Италиа“. Иституто Супериоре пер ла Протезионе э ла Риcерcа Амбиэнтале. 2023-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-июн.

Адабиётлар

Ҳаволалар