Вердала саройи — Бускетт боғидаги сарой, Сиġġиэwи, Малта чегараси. У 1586-йилда Ҳугуэс Лоубенх де Вердалле даврида қурилган ва ҳозир Малта президентининг расмий ёзги қароргоҳи ҳисобланади.

Вердала саройи
Ил-Палазз Вердала

Вердала саройи
Луа хатоси ин Модул:Лоcатион_мап ат лине 530: "Малта" ис нот а валид наме фор а лоcатион мап дефинитион.
Муқобил номлари Вердала қасри
Умумий маълумот
Тури Қал'а
Меъморий услуби Ренаиссанcе
Жойлашуви Бускетт Гарденс, Сиġġиэwи, Малта
Координаталар 35°51′41.4″Н 14°24′2.3″Э / 35.861500°Н 14.400639°Э / 35.861500; 14.400639
Эгаси Малта Ҳукумати
Техник ҳолати
Материал Оҳактошлар
Дизайн ва конструксия
Меъмор Гироламо Cассар
Вебсайт
Оффиcиал wебсите

Тарих

Вердала саройининг дастлаб 1550 ёки 1560-йилларда Гранд Мастер Жан Парисот де ла Валетте даврида қурилган. Қал’адан Авлиё Иоанн ордени рицарлари ов қилиш учун ишлатишган. Ов уйи 1586-йилда, Ҳугуэс Лоубенх де Вердалле ҳукмронлиги даврида сарой ҳолатига келтирилган[1].

1798-1800-йиллардаги Франсия блокадаси пайтида сарой малталиклар ёки инглизлар томонидан эгалланиб франсуз аскарлари учун ҳарбий қамоқхона бўлиб хизмат қилган. Британия ҳукмронлиги даврида ипак фабрикасига айлантирилган, аммо кейинчалик ташлаб кетилган ва хароба аҳволга тушиб қолган. Баъзи таъмирлаш ишлари Фредерик Кавендиш Понсонби губернаторлиги даврида амалга оширилган. Сарой 1850-йилларда губернатор сер Уилям Рид томонидан тўлиқ тикланган. Қайта тиклашдан олдин у 1915-1916-йиллар оралиғида вақтинчалик кичик касалхона бўлган[2]. Кейинчалик у Малта губернаторларининг ёзги резиденциясига айланди. У 1925-йилги Антикварлар рўйхатига киритилган[3]. 1939-йилда Иккинчи жаҳон уруши бошланганда Миллий музейдан олинган санъат асарлари саройда сақланган. Сарой 1982-йилда қайта тикланди ва ташриф буюрадиган давлат раҳбарларини қабул қилиш учун фойдаланила бошланди.

Йиллар давомида сарой бир нечта ҳурматли одамлар меҳмон бўлди, жумладан:

1987-йилдан бери Вердала саройидан Малта Президентининг ёзги қароргоҳи сифатида фойдаланилади. Сарой ҳар доим Малта жамоат фонди ёрдами учун ўтказиладиган Август Ой Балидан ташқари жамоатчилик учун ёпиқ[4].

Архитектура

Вердала саройи асосан пойтахт Валлеттадаги кўплаб биноларни лойиҳалаш билан машҳур бўлган малталик меъмор Гироламо Кассар томонидан ишлаб чиқилган[5]. Сарой Уйғониш даври меъморчилигининг намунасидир[6].

Бино тўртбурчак шаклида бўлиб, ҳар бир бурчагида бешбурчак қал’ага ўхшаш миноралар мавжуд. Бинонинг ўзи икки қаватли, бурчак миноралари эса тахминан беш қаватли. Бутун иншоот тошдан ясалган ариқ билан ўралган. Гарчи миноралар ва ариқлар саройга қал’ага ҳарбий кўринишни берган бўлса-да, улар рамзий маънога эга. Сарой душманларнинг ҳужумига дош беришга мўлжаллаб қурилмаган. Шунга қарамай, сарой томида тўртта артиллерия билан қуролланган эди[7]. Саройнинг ички қисми жуда безакли, баъзи шифтларида фрескалар бор[8].

Саройдан қисқа масофада ибодатхона, отхона ва хизматкорлар турар жойи жойлашган[9].

Арвоҳ ҳикояси

Вердала саройида Гранд Мастер де Роҳаннинг жияни „Мовий хоним“ бор. У ўзига ёқмаган одамга турмушга чиқиши керак эди, у бу одамга турмушга чиқишни истамади, куёвидан қутулиш учун ётоқхонасидаги балкондан сакради. Хабарларга кўра, унинг шарпаси ўлганида кийган кўк либосини кийиб, саройда айланиб юрган[10].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Бускетт Гарденс - Тҳе онлй эхтенсиве wоодланд он тҳе Малтесе Исландс“. Малта Булб. 2015-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-май.
  2. ↑ „Милитарй Ҳоспиталс ин Малта дуринг тҳе Греат Wар“. 2016-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-октябр.
  3. ↑ „Протеcтион оф Антиқуитиэс Регулатионс 21ст Новембер, 1932 Говернмент Нотиcе 402 оф 1932, ас Амендед бй Говернмент Нотиcес 127 оф 1935 анд 338 оф 1939.“. Малта Энвиронмент анд Планнинг Аутҳоритй. 2016-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-феврал.
  4. ↑ „Ил-Палазз Вердала“ (мт). пресидент.гов.мт. 2015-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Прогетти Импортанти милл-Каваллиэри (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-04-18 санасида архивланган). Ретриэвед он 12 Оcтобер 2016.
  6. ↑ Спитери, Степҳен C. (2013). „Ин Дефенcе оф тҳе Cоаст (И) - Тҳе Бастионед Тоwерс“. Арх - Интернатионал Жоурнал оф Милитарй Арчитеcтуре анд Фортифиcатион. № 3. 72–77-бет. Қаралди: 11 Май 2015.
  7. ↑ Граҳам. „Вердала Палаcе“. Ле Cраc (2014-йил 27-сентябр). Қаралди: 2015-йил 11-май.
  8. ↑ „Вердала Палаcе“. Дингли Лоcал Cоунcил. 2015-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-октябр.
  9. ↑ „Вердала Палаcе - Виртуал Тоур“. малтаин360.cом. 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-май.
  10. ↑ „Малта'с мост ҳаунтед“. Тимес оф Малта (2009-йил 16-март). Қаралди: 2015-йил 24-июн.