Публиус Вергилиус Маро (Публий Вергилий Марон) (15 октябр, мил. ав. 70-йил Мантуи яқинида - 21 сентябр, мил. ав. 19-йил) — Қадимги Римнинг эътиборга сазовор шоирларидан бири. Эпик достоннинг янги турини яратди.

Вергилий
Асл исми Публиус Вергилиус Маро
Таваллуди 15 октабр, мил. ав. 70-йил
Мантуи
Вафоти 21 сентябр, мил. ав. 19-йил
Брундизиум
Касби Қадимги Римлик шоир
Жанр эпик шеърият

Ҳаёти

Вергилий Рим республикаси инқирозининг гувоҳи бўлган. "Буколикалар" ("Чўпон қўшиқлари"; мил. ав. 42—38) ва "Георгикалар" ("Деҳқончилик ҳақида достон"; мил. ав. 36—29) достонида тинч қишлоқ ҳаёти, чўпонларнинг табиат қучоғидаги осойишта, фароғатли турмуши мадҳ этилади. Вергилийнинг машҳур "Энеида" достони троялик қаҳрамон Энейнинг дарбадар кезишлари ва у қатнашган урушлар тасвирига бағишланган. Бу асари "Илиада" ва "Одиссея"га тақлидан ёзилган, унда Қададимги Италия манзараси кўтаринки руҳда тасвир этилган. Вергилий ижоди классицизм даври шеърияти учун намуна ҳисобланган. Достонларидан парчалар Ойбек таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган (1939).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил