Verifikatsiya
Верификация (лотинча: верус — ҳақиқий ва фаcио — бажараман) — мантиқдаги тушунча. Бунда фаннинг назарий қоидаларини кузатилаётган объэктлар, ҳиссий маълумотлар, экспериментларга таққослаш йўли билан уларни текшириш, тажрибавий тасдиқлаш тушунилади. В. қоидаси мантиций позитивизмнинг асосий тушунчаларидан бўлиб, тажриба асосида бевосита текшириб кўрилмаган илмий далилларнинг билиш аҳамиятини инкор этади. Ҳозирги замон мантиққа оид услубий адабиётларда оддий "верификационизм"га нисбатан кескин танқидий муносабат мавжуд бўлиб, В.га илмий билим ривожланишининг мураккаб. зиддиятли жараёни сифатида, бир-бири билан келишмайдиган назариялар ва уларнинг тажрибада олинган маълумотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар натижаси сифатида қаралмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |