Вермипсиллёз — ҳайвонларда Вермипсйллидаэ оиласига мансуб бургалар пайдо киладиган инвазион касаллик. Асосан қўй (қўзичоқларда оғир кечади), эчки, ёш бўталоқлар касалланади. Касал ҳайвонларда тез озиб кетиш, парча-парча жун тўкилиб кетиши, дерматитлар (терининг қизариши, қичиши), анемия кузатилади.

Давоси: совуқ даврда инсектицид дустлар — пиретрум, хлорофос ва б.; иссиқ даврда хлорофос эритмаси, трихлорметафос-3 эмулсияси пуркалади. Олдини олиш: оғилхоналарни ва чорва ҳайвонлари турадиган жойларни тоза тутиш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил