Verner von Heidenstam
Cарл Густаф Вернер вон Ҳеиденстам (1859-йил, 7-июн, Олсхаммар, Эребру — 1940.20.5, Эвралид, Эстерйётланд) — швед шоири ва ёзувчиси. Швед. академик аъзоси (1912). Илк шеърлар тўплами — "Зиёрат ва дунё кезиш йиллари" (1888). Ўртаер денгизи атрофидаги кўҳна дунё "Эндимион" (1889) романида акс этган. "Ренессанс" (1890) романида ўзининг адабий манифести эълон қилинган. Унда натурализмни танқид қилиб, бой тасаввур, гўзалликни жонли ҳис қиладиган ва тушкун бўлмаган реализмга асосланган янгича эстетика яратишга чақирган. Х. "Шеърлар" поэтик тўпламидан сўнг швед адабиётида йирик шахс сифатида танилган. Х. Швецияни қудратли салтанатга айлантирган қирол Карл ХИИ даври аскарлари ҳақида ҳикоялар ёзиб (1897—98), уларни бирбирига мазмунан улаб, "Карл ХИИ нинг юришлари" китобини яратади. Бу китоб орқали янгича, миллий афсона яратмокчи бўлган. "Авлиё Биргит зиёрати" (1901), "Фолкунглар шажараси" (1905—07, 2 ж.ли) романлари ҳамда "Шведлар ва уларнинг доҳийлари" (1908—10, 2 ж.ли) достонида у ўзининг дастлабки ғояларидан чекиниб, аристократик дунёсига қайтган. 1915-йил нашр этилган "Янги шеърлар" китобидан сўнг Х. Швециянинг кўзга кўринган лирик шоири сифатида тан олинган. Нобел мукофоти лауреати (1916)[1].
| Вернер вон Ҳеиденстам | |
|---|---|
|
| |
| Имзоси | |
|
|
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |