Верона — Италиянинг шимоли-шарқидаги шаҳар, Венеция вилоятида. Алп тоғлари этагида, Адиже дарёси бўйида. Верона провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 260 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Венесиядан Миланга ва Падана текислигидан Австрияга Бреннер довони орқали ўтиладиган муҳим транспорт йўллари тугуни. Металлургия, машинасозлик, кимё, полиграфия, тўқимачилик, поябзал, ёғочсозлик, қоғоз, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Веронада халқаро қишлоқ хўжалиги ярмаркалари бўлиб туради. Индустриал институт, университет, музейлар, санъат галереяси бор.

Верона – қадимги шаҳар. Милоддан аввалги 89-йилдан Рим колонияси, 489-йилдан остготлар қиролининг қароргоҳи. 1837-йилдан Миланга, 1405-йилда Венецияга қўшиб олинган. 1797-йилдан Австрия таркибига, 1866-йилдан Италия қироллиги таркибига кирган. Веронада Қад. Рим меъморий ёдгорликлари, ўрта асрда қурилган бинолар, Уйғониш даврига оид саройлар, классик услубда қурилган шаҳар бошқармаси (ратуша) биноси ва бошқа сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил