Veroneze Paolo
ВЕРОНЕЗЕ (Веронесе) Паоло (ҳақиқий исми Каляри, Cалиари) (1528, Верона — 1588. 19.4, Венесия) — Уйғониш даври италян рассоми. Монументал безак, рангтасвир устаси. Венесия мактаби вакили. В. ижоди (асарлари,намоён ва дастхатлари) тантанавор руҳдаги ижроси, меъморлик билан узвий боғлиқлиги, мужассамотларининг кенглиги, ёрқин товланувчи кумуш рангнинг устунлиги билан ажралиб туради. Шунингдек унинг асарларидан диний мавзулар, Қад. Рим оқсуякларининг дабдабали ҳаёти ҳам кенг ўрин олган. Картина ва деворий расмларида атлас, зарбоф ва шойи либос кийган забардаст ва гўзал кишилар ифодаланган. Рассом уларни иморат ва мовий осмон фонида тасвирлайди: Мазердаги Барбаро-Волпи вилласидаги фрескалар, "Канидаги никоҳ" (1563, Лувр), "Куччин ва авлиёлар билан турган мадонна" (1570), "Венесия зафари" (1578—85), "Агар ва Исмоил саҳрода"(1580 йиллар), "Исо пайғамбарга мотам тутиш" (1580 йиллар) ва б.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |