Версал саройи
Мамлакат: Версал, Франсия
Мақоми: сарой
Расмий номи: Версал Қироллик саройи
Меъмори: Филиберт Ле Рой
Эътирофи: 1979-йил, Юнеско
Қурилиш бошланди: 1623-йил
Қурилиш тугалланди: 1660-йил
Ҳудуди: 1,070 гектар
Боғ ҳудуди: 9,467 гектар
Ташриф буюрувчилар: 15 млн 2018
Услуби: Борокко ва классицизм
Версал қирол боғбони: Андре Ленотр
Расмий сайти: www.чатеауверсаиллес.фр

Версал саройи (фр. Чатеау де Версаиллес) — Париждан 24 метр узоқликда жойлашган сарой-боғ мажмуаси. 1995-йилдан бери Франсия Маданият вазирлиги раҳбарлигида Версал саройи, музейи ва миллий мулки жамоат муассасаси томонидан бошқариладиган ҳудудга айлантирилди. Ҳар йили Версал саройи, боғи ёки боғларига 15.000.000 киши ташриф буюради ва бу уни дунёдаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бирига айлантиради.[1] Бироқ, CОВИД-19 пандемияси туфайли Версалга пуллик ташриф буюрувчилар сони 2019-йилдаги саккиз миллиондан 75 фоизга камайди, 2020-йилда икки миллион кишни ташкил қилади.




Тарихи

Қирол Людовик ХИИИ бу ерда унча катта бўлмаган қаср қуришни режалаштиради, яъни ов учун мўлжалланган бино. 1623-йилда Версал саройи ўрнида оддий ов уйи қурди ва 1631—34-йилларда унинг ўрнига кичик қаср қурди. Унинг ўғли эса Людовик ХИВ — 1660-йилда [[Вер- сал]]ни ажойиб сарой-боғ ансамблига айлантиради. Бу иккала қиролнинг севимли қароргоҳи эди ва 1682-йилда Луи ХИВ ўз саройи ва пойтахтини Версалга кўчирди Бу ҳолатни қироллар Луи ХВ ва Людовик ХВИ давом эттирдилар, улар биринчи навбатда саройнинг ички қисмини ўзгартирдилар, аммо 1789-йилда қироллик оиласи ва Франсия пойтахти Парижга қайтди. Франсуз инқилобидан кейин Версал саройи атрофидаги шаҳар аҳолиси кескин камайди. 1666-йилдан 1789-йилгача доимий қирол қароргоҳи бўлган.

Наполеон Бонапарт Франсияни эгаллаб олганидан кейин 1810-1814-йилларда Версалдан ёзги қароргоҳ сифатида фойдаланган. 1830-йилларга қадар саройда мазмунли таъмирлаш амалга оширилди. Унинг ичида жанубий қанотнинг ҳудудлари ўрнига Франсия тарихи музейи ўрнатилди. Сарой ва боғ 1979-йилда Франсияда ХВИИ-ХВИИИ-асрларда куч, санъат ва илм-фан маркази сифатидаги аҳамияти учун ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шунингдек, Франсия Маданият вазирлиги саройни, унинг боғларини ва унинг баъзи ёрдамчи тузилмаларини маданий аҳамиятга эга ёдгорликлар рўйхатига киритди.

Қурилиши

Версал номли қишлоқ яқинидаги бу жой сарой қурилгунга қадар ўрмонли ботқоқлик эди, уни Луи ХИИИ қиролликка лойиқ эмас ҳудуд деб қониқмаган. 1631-йилдан 1634-йилгача архитектор Филиберт Ле Рой Людовик ХИИИ учун бу ерда бир қаср қурди. Лекин қиролнинг бу қасрда яшашига малика Анна рози бўлмайди. 1641-йилда Сен-Жермен округида чечак касаллиги авж олгач, Луи ХИИИ ўзининг уч ёшли меросхўри, бўлажак Луи ХИВ билан Версалга кўчиб ўтишга мажбур бўлди. 1643-йилда Луи ХИИИ вафот этганида, Анна Луи ХИВнинг регент(ёш қирол вояга етгунга қадар унинг номидан мамлакатни бошқариб турувчи киши)и бўлди ва улар яна Версални тарк этиб, Парижга қайтишди. Парижда малика Анна ва унинг бош вазири кардинал Мазарин Луи ХИИИ нинг пул ислоҳотини давом эттирдилар. Натижада 1648-1653-йилларда қирол ҳокимиятига қарши бир қатор қўзғолонларга олиб келси. Қўзғолондан кейин Людовик ХИВ ёлғиз ҳукмронлик қилишга қарор қилди. [2][3] Фоллоwинг Мазаринъс деатҳ ин 1661,[4] Отасининг Версалдаги саройини саройга кенгайтиришни буюрди. Версал қурилиши бир неча ойлар давом этган, унга йирик маблағ ва минглаб ишчилар жалб этилган эди. 1670-йилда Ле Вау вафот этди. Биринчи меъмор лавозимини етти йил давомида бўш қолди.[5] Ле Вау вафотидан сўнг Версалдаги ишлар унинг ёрдамчиси, архитектор Франсуа д’Орбайга ўтди. 1670-йилларда янги меъмор эътиборини саройдаги ишларнинг ички қисмига қаратди, чунки сарой қуриб битказилаётган эди. Орбай ҳовлида давлат хизматчилари учун бир жуфт павилён қурди. 1670-йилда д’Орбайга Луи ХИВнинг кучайиб бораётган ҳокимияти рамзи сифатида Версал деб аталадиган шаҳарни лойиҳалаштириш вазифасини топширди. Атрофида кичик шаҳарча қуриш учун 1671-йилда сарой аъзоларига ер бериш бошланган. Кейинги йили Франко-Голландия уруши бошланди ва Версал учун маблағ 1674-йилгача қисқартирилди.[6] Франсуз-голланд уруши 1678-йилда франсуз ғалабаси билан тугаганидан сўнг, Луи ХИВ биринчи меъмор этиб Жюл Ҳардоуин-Мансарт этиб тайинланди. Луи ХИВнинг тажрибали меъмори Версалга 1678-йилдан 1681-йилгача Кўзгулар залини қўшиш, Луи ХИИИ саройининг ҳовли жабҳасини таъмирлаш ва дъОрбай павилонларини кенгайтирди. 1678-79 йилларда саройга туташган бир жуфт отхона қурилди. 1682-йилдан 1684-йилгача Мансарт саройнинг жанубий қисмида италян услубидаги иккита бутунлай янги қанотларни қўшди. 1679-йилдан 1681-йилгача шимолий қисми устида ишлади. Уруш натижасида молиялаштириш Версалдаги қурилишни ХВИИ асрнинг қолган қисмида секинлаштирди. 1688-йилда бошланган Тўққиз йиллик уруш 1698-йилга бутунлай ишни тўхтатди. Бироқ, уч йил ўтгач, яна ҳам хавфлироқ бўлган Испания ворислиги уруши бошланди. Бу Франсияни инқирозга олиб келди. ҳттпс://www.арчинформ.нет/прожекте/3834.ҳтм (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-05-12 санасида архивланган) Шу тариқа Луи ХИВ маблағни қисқартирди ва Мансарт 1680-йилларда режалаштирилган ҳовли фасадини италянча услубда қайта қуриш каби баъзи ишларни бекор қилди. Луи ХИВ ва Мансарт эътиборни сарой ибодатхонасига қаратдилар. Унинг қурилиши 1699-йилдан 1710-йилгача давом этган. Луи ХИВнинг ворислари Людовик ХВ ва Людовик ХВИ асосан Версални ички қисмига эътибор қаратдилар. Луи ХВ 1730-йилда шимолий қанотдаги бал залида жойлашган Салон д’Геркулнинг тугатди ва қиролнинг шахсий хонасини кенгайтирди. Бу эса Элчилар зинапоясини бузишни талаб қилди. 1748-йилда Луи ХВ саройнинг энг шимолий чеккасида сарой театри, Версал Қироллик операси қурилишини бошлади, лекин қурилиш 1770-йилгача кечиктирилди.[7] Қурилиш 1740-йилларда Австрия тахти учун уруш ва [[1756-йилда Етти йиллик уруш бошланиши билан тўхтатилди. Бу урушлар қироллик хазинасини бўшатди ва кейинчалик қурилиш асосан Луи ХВнинг рафиқаси мадам ду Барри томонидан молиялаштирилди. 1771 йилда Луи ХВ шимолий вазирлар қанотини қулаб тушаётгани учун ўзининг сарой меъмори Анж-Жак Габриэл томонидан неоклассик услубда қайта қурди. Бу иш ҳам молиявий чекловлар туфайли тўхтатилди ва 1774-йилда Луи ХВ вафот этганида битди. 1784-йилда Людовик ХВИ Версал саройини тўлиқ таъмирлашдан олдин қирол оиласини қисқа муддатга Сент-Клуга кўчирди, аммо молиявий қийинчилик ва сиёсий инқироз туфайли қурилиш бошлана олмади. 1789-йилда франсуз инқилоби қирол оиласи ва ҳукуматини Версалдан абадий сиқиб чиқарди.[8]

Версал саройи Луи ХИВ сиёсатининг кўзгуси бўлиб, франсуз санъати ва маданиятининг ифодаси ҳамда қирол ҳокимиятини марказлаштириш учун хизмат қилган. Людовик ХИВ биринчи марта Версалда 1664, 1668 ва 1674-йилларда бир қатор баллар ўтказиб, бундан ўзини кўз-кўз қилиш учун фойдаланган. Сарой Версалга 1682-йилга келиб кўчди. Аммо бу ҳам расмий равишда эмасди, чунки Франсия зодагонлари орасида Версал ҳақидаги фикрлар ҳар хил эди. 1687-йилга келиб, Версал Франсиянинг амалда пойтахти эканлиги ҳаммага аён бўлди ва Луи ХИВ Версалга зодагонларни жалб қилишга муваффақ бўлди. Айнан Версал саройида 1685-йилда Людовик ХИВ Генуя элчиси, 1686-йилда Аюттая қироллигидан, 1715-йилда Сафавийлар Эронидан элчиларни қабул қилди. 1789-йилда франсуз инқилоби йиллари бир неча минг эркак ва аёллардан иборат оломон ноннинг қимматлиги ва танқислигига норозилик билдириб, Париж бозорларидан Версалгача юришди. Улар шаҳар қурол-аслаҳа омборидан қурол олиб саройни қамал қилишди ва эртаси куни қирол, қирол қирол оиласи кетиши биланоқ сарой ёпилди.[9][10] 1792-йилда Миллий конвенсия-янги инқилобий ҳукумат барча расмлар ва ҳайкалларни саройдан Луврга ўтказишни буюрди. 1793-йилда Конвенсия монархиянинг бекор қилинишини эълон қилди ва саройдаги барча қироллик мулкини ким ошди савдосида сотишни буюрди. Ким ошди савдоси 1793-йил 25-августдан 1794-йил 11-августгача бўлиб ўтди. Саройнинг жиҳозлари ва санъат буюмлари, жумладан, мебеллар, ойналар, ванналар ва ошхона жиҳозлари ҳаммаси сотилди. Буюк Франсия инқилобидан сўнг Версал музейга айлантирилди.

Фойдаланилиши

1793 -йилдан бошлаб бўш катта хоналар экскурсиялар учун очилди ва баъзи хоналарга франсуз расмлари музейи ва санъат мактаби очилди. Наполеон Бонапарт 1804-йилда Франсияни эгаллаганда, у Версални ўзининг қароргоҳи қилиш ҳақида ўйлади, аммо таъмирлаш харажатлари туфайли бу ғоядан воз кечди. 1870-1871-йиллардаги Франсия-Пруссия уруши пайтида саройни ғалаба қозонган немис армиясининг бош штаби эгаллаган. Сарой қисмлари кўзгулар галереяси ҳарбий касалхонага айлантирилди. Вилям И даврида Пруссия ва унинг атрофидаги немис давлатларини бирлаштирган Германия империясининг ташкил этилиши 1871-йил 18-январда кўзгулар залида расман эълон қилинди. Немислар 1871-йил март ойида сулҳ имзоланмагунча саройда қолишди. Ўша пайтда Парижни, кейин эса Бордони тарк этган янги Учинчи Франсия Республикаси ҳукумати саройга кўчиб ўтди. Миллий Ассамблеянинг йиғилишлари Опера театрида бўлиб ўтди. Бу қирол қароргоҳида Франсия учун ва жаҳон тарихида ҳам муҳим бўлган кўплаб халқаро шартномалар имзоланган. Масалан, 1783-йилда АҚш мустақиллиги учун урушни тўхтатиш шартномаси, 1789-йилда Инсон ва фуқаролар ҳуқуқи декларацияси, оккупация даврида германиялик ҳарбийлар Версалда Германия империясини тузиш эълон қилинган, 1919-йилда Биринчи Жаҳон урушини тўхтатиш шартномаси имзоланган,

Версал тизими бошланишига ҳам хизмат қилди — урушдан кейинги халқаро алоқа тизими деб ном олди.

1979-йилда Версал сарой-боғ мажмуаси ЙУНЕСКО бутунжаҳон маданий мерос рўйхатига киритилди.

Архитектураси

Версал қурилиши абсолютизм ўз кучини энг юқори чўққисини эгаллаганда ўйлаб топилган ва амалга оширилган. Абсалютизм инқирозга юз тутган йиллар Луи ХИВ подшолигида Версалнинг қуллаш даври эди. Қурилишда марказлаштирилган монархия ғояси акс этган, феодал тарқоқ давлат бирлаштирилиб, ягона Франсияга айлантирилди. Ижтимоий қайта қурилиш ва хўжаликнинг ривожи Версал қурилиши билан боғлиқ ва муваффақият шу йўсинда акс этган. ойнали галерея нафақат янги ёруғлик ва фазовий ечимни беради, балки Франсия кўзгу саноати ривожини ҳам акс этади, унинг биринчи ютуғи бўлиб, Венеция ойналари билан рақобатлашган. 1668-йилда янги хоналар пайдо бўлади, мар-мар саройи деворлари сақланиб қолади, ташқи фасаднинг катта қисми йўқ қилинади. Ғарбий фасад уч марта узунроқ бўлади, эски бинонинг биринчи қавати қайта қурилган. Юқори қават айвонга олиб чиқади, мармар сарой билан боғни бирлаштиради. Икки нафис бинолар шимолий ва жанубий фасадларни узайтиради. Жанубий қисмида қиролича зинапояси бор, шимолий зинапоя элчилар учун бўлган. Лево саройнинг тантанавор қисмини безашга улгурмади. Франсуа Д’обре иккита павилённи панжара билан фасаднинг шарқий чизиқлари орқали ўрнатган. шундай қилиб „Қирол саройи“ тугатилади. Лево томонидан яратилган Версал Мазарини кординали ўлимидан сўнг унчалик маҳобатли кўринишга эга эмас эди. Уни ўзгартириш учун ХВИИ аср охирида йирик меъморлардан бири Жюл Мансар таклиф этилди.[11]

Унинг раҳбарлигида сарой янада маҳобатли бўлади: 500 метрдан шимолий ва жанубий фасадлари томон иккита қаноти қурилади. шимолий қсмида черков жойлашган. Айвон тепасида яна икки қават қурилиб, ойнали галерея яратилди. Уруш ва тинчлик заллари тугатилади. Ундан ташқари, Мансар икки корпусдан иборат вазирлар саройини ҳам яратади. Бино ташқи кўринишини ўзгартиради, лекин баландлиги қолади. Маҳобатлилик пайдо бўлади, катта ўлчамдаги ва оддий сокин ритмдаги композициядаги барча элементлар ягона бутунликни намойиш этади. Версал ландшафт меъморчилиги шедевр ҳисобланиб — сарой билан боғни алоҳида кўриш мумкин эмас. сарой қурилиши Лево томонидан бошланган бўлса, Андре Ленотр Франсия тарихига Версал қирол боғбони бўлиб кириб келди. Унинг ғояси бўйича Париждаги Тюилри боғлари, Лондондаги Марли, молия вазири Фукега тегишли Во-ле-Виконт боғлари яратилган. Фуке, яъни ёш монарх қиролдан ҳам зўр боғга эга бўлгани учун ҳатто қамоққа олинган эди.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Публиc Эстаблишмент“. Палаcе оф Версаиллес (31-октабр 2016-йил). Қаралди: 20-декабр 2021-йил.
  2. ↑ Спаwортҳ 2008, с. 26.
  3. ↑ Боҳанан 2001, с. 66.
  4. ↑ Бергер 1994, с. 18.
  5. ↑ ҳттпс://www.поп.cултуре.гоув.фр/нотиcе/меримеэ/ПА00087673
  6. ↑ ҳттпс://линкпарис.cом/палаcе-оф-версаиллес-ҳисторй/
  7. ↑ ҳттпс://линкпарис.cом/палаcе-оф-версаиллес-ҳисторй/
  8. ↑ ҳттпс://www.британниcа.cом/топиc/Палаcе-оф-Версаиллес
  9. ↑ ҳттпс://тасс.ру/мезҳдународная-панорама/499597?
  10. ↑ утм_соурcе=ру.wикипедиа.орг&утм_медиум=реферрал&утм_cампаигн=ру.wикипедиа.орг&утм_реферрер=ру.wикипедиа.орг
  11. ↑ ҳттпс://www.коммерсант.ру/доc/3024365

Ҳаволалар