Вертикал дренаж - қишлоқ хўжалиги ерларини дренаж қилиш тури; суғориладиган ерларнинг оптимал мелиоратив режимини таъминлаш мақсадида ер ости сувларинн сўриб олиши учун насослар билан жиҳозланган бурғи қудуқлари системаси. Ўрта Осиёдаги сугориладиган деҳқончилик минтақаларида В.д. тупроқнинг шўрланиши ва зах босишига қарши қўлланилдди. В. д.нинг шўрсизлантириш самараси шўр ювиш, вегетацион суюриш, тупроқ-грунт аэрацияси ва тупроқ қоплами зонасидан эриган тузларни ер ости сувларининг чуқурроқ горизонтларига тушириш ёки уларни суғориладиган ҳудуд чегарасидан ташқарига чиқариб юбориш йўли билан амалга оширилади.

В. д. горизонтал дренаж кам самара берадиган, тупроқ қатлами сувни суст ўтказадиган, ер ости сувларининг босими катта бўлган қатламларда қурилади. В. д. биринчи марта ХХ аср бошида АҚШда қўлланилиб, "калифорния дренажи" номини олди. Ҳозирги даврда В. д. суғорма деҳқончилик ривожланган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. Ўзбекистон Ресбупликасида биринчи марта мелиорациянинг бу усули 1928—30-йилларда Мирзачўлда синаб кўрилди, 1960-йилдан бошлаб шу жойдаги хўжаликларда кўплаб қурилди. Кейинчалик В. д. Ўзбекистонда Марказий Фарғона, Қарши, Сурхон-Шеробод ва Жиззах чўллари-ни ўзлаштиришда, Туркманистан, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжонда кенг қўлланди. Қудуқнинг чуқурлиги ҳудуднинг литологик тузилишига қараб 30 дан 100 м гача, диаметри 1000 мм гача, сув сарфи майдоннинг гидрогеологик шароитига боғлиқ бўлиб, 15 л/с дан 200 л/с гача бўлиши мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил