Вертикал интеграция - ягона пировард маҳсулотни и.ч., сотиш ва истеъмол килишда умумий иштирок билан ўзаро боғланган корхоналарнинг и.ч. ва ташкилий бирлашмаси, кооперацияси, ўзаро ҳамкорлиги. Мас., материалларни етказиб берувчилар, узел ва деталларни тайёрлайдиганлар, пировард маҳсулотни йиғадиганлар, пировард маҳсулотни сотувчилар ва истеъмолчилар В.и. иштирокчилари ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил