Вестфалия (Wестфален) — Германиядаги Рейн ва Везер дарёлари оралиғидаги тарихий вилоят. Илк ўрта асрларда саксларнннт ғарбий тармоғи бўлган вестфал қабилалари яшаган ҳудуд. 1807 йилда Наполеон И маркази Кассел ш. бўлган Вестфал қироллигини (1807— 13) тузган. 1815—1945 йилларда Пруссия вилояти (маркази — Мюнстер), 1946 йилдан Шим. Рейн-Вестфалия ерининг бир қисми.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил