Vey In U san dafu
Вей Ин У (736 - 825)нинг «Чунчжоудан ғарбга
ўтадиган тоғ ирмог'и ёнида» ше’ридан парча.
Шабнам ерга қўнди, оппоқ шабнам … - ойнинг мангулиги
ва ой нури ҳақидаги хитойлик машҳур шоир ва файласуф Су Шининг
«Қизил девор» номли насрий достонидаги сатр.
Қақнуслар минораси - бу ерда: ҳукмдор саройи.
Умрбоқийлик эликсири - Хитой мифологиясига кўра, ойда бир
қуён яшайди ва ҳовончада умрбоқийлик бахш этувчи дори
(эликсир) тайёрлайди.
Ҳамма жойда ер бор, унинг устида осмон ... - Узоқ Шарқдаги
маданий тасаввурларга кўра осмон - фаол бошланғич, ҳукмдор;
ер - нофаол бошланғич, халқ. Иккаласи ҳам бир-бирисиз мавжуд
бўла олмайди. Бу ше’р ҳукмдор халқсиз яшай олмаслиги каби
шоир ҳам ёлғиз яшай олмаслиги, бунинг ёмон эканлиги
ҳақидадир. Лекин бунинг бир яхши жиҳати бор: ҳукмдорнинг нолойиқ
амалдорлари билан муносабатлари («Чанг г'арб томондан бу
ергача етиб келолмайди»).
“У ерларда қулоқни ювишнинг кераги йўқ.” Парчада
таркидунё қилган Сюй Ю ҳақидаги хитой ривоятига ишора
қилинмоқда. Бир куни ҳукмдор Яо Сюй Юнинг донишмандлиги
ҳақида эшитиб, унга тахт таклиф қилганида Сюй Ю буни қулоқларига
нисбатан ҳақорат деб билиб, ўзи яқинида яшаган Инчуан дарёси
сувида қулоқларини ювади.
Сян - Хитойнинг Хуан вилоятидаги Дунтин номли катта кўлга
қуйилувчи дарё. Бу ҳақда корейс ше’риятида кўп куйланган.
Ривоятларга кўра, бу дарёда афсонавий ҳукмдор Шуннинг
икки хотини эрлари вафот этган жойга, жанубга йўл олаётганларида
унинг икки хотини шу дарёда чўкиб ўлганлар. Шу боис бу кўл
ва дарё бир неча маротаба Узоқ Шарқ ше’риятида тилга олинган.
Ярим тунда қаёққадир қарғалар учар? Дунёдан уятни ювиб ташлайди? - бу
парчада тарихий воқеага ишора қилиняпти. 817-йили Хитойда қўзғолон
кўтарилади. Қўзғолончилар беркинган қал’а қаттиқ қор ёғган пайти айёрлик
билан босиб олинади. Зукко қўмондон қал’а атрофидаги кўлдаги ўрдак ва
ғозларини қўрқитишни буюради. Қушларнинг шовқини қамалга олинган аскарлар
учун қўшинларнинг ҳаракати сифатида қабул қилинган. Қал’а таслим бўлади,
исёнчилар бошлиғи «айбини бўйнига олади». Давлат ишларида аҳвол
яхшиланади, я’ни «уят ювилади». Эндиликда шоирни сургун қилиб
юборган подшоҳ шоирнинг сургун қилинишига сабабчи бўлган
нолойиқ амалдорлар қуршовида қолади. Энди ҳеч ким хатоларни
тузатишга ҳаракат қилмайди.
Вейшуй - Чжоу императори У Ван (12 -аср) даврида яшаган
донишманд Сзян Тайгун балиқ тутган дарё. Шоир айтадики, ҳеч ким бундай
ҳаёт тарзида яшамаган. Қадимги донишмандлар ҳам худди шундай иш
тутганлар. Охир-оқибатда о ‘з ҳукмдорларининг маслаҳатчисига айланган икки
донишманд бекорга айтиб ўтилмаган кўринади. Шоир сургунни вақтинчалик
қувғин деб билади. вей ин у[1]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Замонавий корейс адабиёти.