Вей Чжен (580-643) - Хитой тарихчиси. Хитой императорларининг Суй сулоласи (581—618) тарихига оид "Суй шу" ("Суй хонадонининг тарихи") номли асар (85 бобдан иборат) ёзган (Ян Шигу ва Кхун Инда билан биргаликда). Унда императорнинг иқтисодий сиёсати, армиянинг тузилиши, мамлакатнинг моддий аҳволи, халқнинг урф-одати ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек 83-бобида Марказий Осиё (ҳозирги Жанубий Қирғизистон, Помир, Тошкент ва бошқалар) ҳамда Шарқий Туркистон (Ҳарашар, Куча, Қашқар, Хўтан) ҳақида ҳам муҳим маълумотлар мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил