ВЕЗ АЛИЙ (Весалиус) Андрей (1514.31.12, Брюссел - 1564.15.10, Занте) — Уйгониш даври табиацҳуноси ва ҳозирги замон анатомияси асосчиси. 1539-йилдан Падуя университетида профессор Анатомияни ўқитишда биринчи бўлиб ўликни ёриш усулини қўллаган. В. "Одам танасининг тузилиши ҳақида" номли асарида (1543), ўзининг тадқиқот маълумотларига асосланиб, одам танасининг тузилишини илмий изохлаб берган. В. кашфиёти Гарвейнмнг қон айланиш доирасини ўрганишига замин бўлди. В. анатомияни ўрганишнинг янги усулини ишлаб чиққанлиги учун черков томонидан таъқиб қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил