Виñа дел Мар - Чилидаги шаҳар, Тинч океан соҳилидаги порт. Валпараисо агломерацияси таркибида. Аҳолиси 305 мингдан зиёд киши (1990 йиллар ўрталари). Темир йўл стансияси. Кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари, шаҳар яқинида нефт заводи бор. Иклим курорти ва туризм маркази. Шаҳарга 1874 йил асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил