Виборг (фин: Виипури, шведча: Виборг, олмонча: Wибург ) — РФ Ленинград вилоятидаги шаҳар. Фин қўлтиғи соҳилидаги орол ва ярим оролларда жойлашган. Саймен канали яқинидаги муҳим денгиз порти, темир йўл тугуни. Аҳолиси 81 минг киши (1999). 1293 йилда Виборгда шведлар қалъа қурган, кейинчалик шу қалъа атрофида шаҳар вужудга келган. 1721 й. Ништадт сулҳ шартномасига мувофиқ Виборгни Россия эгаллаган. 1918—40 йилларда Финландия (Виипури деб аталган) таркибида. 1940 й. яна Россияга қўшиб олинган. Виборг атрофи денгиз бўйи иқлим курорта. Виборгда электр асбоблари, балиқ овлаш саноати ускуналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари ҳамда тиббий билим юрти, ўлкашунослик музейи ва б. музейлар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил