Виброкаток, титрама ғалтак — валик (жува)ларидан бири тебранма (титрама) ҳаракат қиладиган ер текислаш машинаси. Бир ва икки сексияли, силлиқ кулачокли, панжарасимон жўвали (бир, икки ва уч жўвали) ўзиюрар В.лар бор. Марказдан қочма виброуйғотгичи ички ёнув двигатели ҳам ҳаракатланадиган бир сексияли В. ва виброуйғотгичи ва ғалтаги механик тарзда ҳаракатланадиган икки сексияли ўзиюрар В. кенг . ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил