Виброплита — қовушмайдиган грунтлар (тупроқлар) ва чақиқ тош шағаллардан иборат йўл заминларини зичловчи титрама машина. Силжиш усулига кўра қўлда силжитиладиган, ўзи силжийдиган, бир жойдан иккинчи жойга кўчириладиган хилларга, юритмасининг турига кўра электрик, пневматик, гидравлик усулларда ва тик ёнув двигател ёрдамида ҳаракатланадиган хилларга бўлинади. Ички ёнув двигателидан ҳаракатланадиган ва ўзи силжийдиган виброплита кенг ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил